Бош прокуратурадаги янгиликлар
Коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
10. 05. 2018

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида халқаро эксперт – БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармасининг коррупциявий ва иқтисодий жиноятлар билан кураш бўлими раҳбари К.Поликарский иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалаларига оид семинар ташкил этилди.

Меҳнат муносабатлари масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
05. 05. 2018

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида Ҳалқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши билан ҳамкорликда “Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Туркия Республикаси делегацияси ташрифи ҳақида
04. 05. 2018

Туркия Республикаси Президенти Реджеп Тайип Эрдўған бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида 2018 йил 30 апрель куни Туркия Республикаси Адлия вазири А.Гюль Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов томонидан қабул қилинди.

Мурожаатлар – доимий эътиборда
20. 04. 2018

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддат ва тартибда кўриб чиқиш, фуқароларнинг муаммоларини амалда ҳал этиш прокуратура органларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қозоғистон элчиси билан учрашув ўтказилди
19. 04. 2018

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов билан Козоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан давра суҳбати
18. 04. 2018

2018 йил 13 апрель куни Бош прокуратурада «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон Республикасига ташрифи амалга оширилди
31. 03. 2018

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (Молиявий полиция) Раиси З.Осмоновнинг таклифига биноан 2018 йил 27-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи А.Мавлонов раҳбарлигидаги делегация Бишкек шаҳрига ташриф буюрди.

 

Хорижий экспертлар иштирокида маҳорат дарси
29. 03. 2018

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ/ИРЦ) билан ҳамкорликда немис экспертлари проф. М.Тсамбикакис ва У.К. фон Густорф иштирокида “Германия жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи асослари” мавзусида маъруза ўтказилди.

Фуқаролар диққатига
23. 03. 2018

Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8