Бош прокуратурадаги янгиликлар
Пойтахтда 25000 АҚШ долларидан ортиқ пуллар ноқонуний муомаладан чиқарилди
16. 01. 2019

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.М. ва Ж.Қ.лар олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини 8470 сўмдан ҳисоблаб, 10000 АҚШ долларини 84,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар.

Гурланда ҳоким ёрдамчиси ва МТМ мутахассиси қўлга олиндилар
16. 01. 2019

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқанд вилоятида навбатдаги «валютафуруш» ушланди
09. 01. 2019

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар О. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10300 АҚШ долларини 86,5 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 10841 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм ашёвий далиллар сифатида олинган.

Бош прокуратурада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ОАВ вакиллари иштирокида халқаро семинар бўлиб ўтди
15. 12. 2018

2018 йилнинг 14 декабрь куни Бош прокуратурада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканаллар ҳамда Интернет ахборот нашрлари вакиллари учун «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги: оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш масалалари» мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Ҳафталик медиа марафон ҳақида
11. 12. 2018

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалар Координатори, БМТ НЖҚКБ Минтақавий вакиллиги, БМТ Тараққиёт Дастури ва Халқаро нодавлат ташкилоти «Минтақавий мулоқот»и билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган «Ҳафталик медиа марафон»режалаштирилган.

Хоразмда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди
07. 12. 2018

Қисқа давр мобайнида мамлакатни ҳар томонлама жадал ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ва ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон бош прокурори Қозоғистонга борди
07. 12. 2018

Остонада 6 декабрь куни минтақалараро ҳамкорликни кучайтириш ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг тегишли органлари вакиллари иштирок этди, дея хабар қилмоқда kun.uz сайти.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Қозоғистон Республикасига ташрифи тўғрисида
07. 12. 2018

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан Бош прокурор бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси жорий йилнинг 5 декабрь куни Қозоғистонга ташриф буюрди.

Хоразмда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди
06. 12. 2018

Қисқа давр мобайнида мамлакатни ҳар томонлама жадал ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ва ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

«Сой бўйи сайилгоҳи» дам олиш маскани барпо этилиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
03. 12. 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилдаги 616-Ф-сонли фармойишига асосан, Олмазор тумани «Дамариқ» каналининг Қора-қамиш-2 кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи 960 метр бўлган қисмидаги қирғоқ бўйи минтақаси ҳудудида ободонлаштириш ишларини Мажбурий ижро бюроси ривожлантириш жамғармасининг 5,0 млрд. сўм маблағи ҳисобидан амалга ошириш маъқулланган.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12