Адлия вазирлигидаги янгиликлар
ФҲДЁ органлари фаолиятидаги ўзгаришлар Халқаро пресс-клубда муҳокама этилди
05. 07. 2018

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 12 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан инсон ҳаётидаги энг муҳим воқеликлардан бўлган туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳақидаги қарорга имзо қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда бериладиган САВОЛЛАР
05. 07. 2018

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳиятини изоҳлаб беринг.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мавжуд?..

Адлия вазирлиги хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқди
04. 07. 2018

Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни таъминлаш доирасида хорижий инвестициялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганмоқда.

“Сиз қонунни биласизми?”... ким ғолиб?
03. 07. 2018

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  ва яна бир қатор идоралар ҳамкорлигида ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.

Жамоатчилик назорати субъектларига қонун билан белгиланган ҳуқуқлари тушунтирилди
02. 07. 2018

Адлия вазирлиги томонидан Фридрих Эберт номидаги фонд билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 28 июнида ташкил этилган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни самарали амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича давлат органларининг биринчи навбатдаги асосий вазифалари”мавзусидаги семинарда ҳам назоратнинг ушбу тури ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Адлия вазирлигида бир гуруҳ ОАВ вакиллари тақдирланди
28. 06. 2018

Ушбу сана муносабати билан Адлия вазирлигида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишда ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келаётган ТВ, радио, газета ҳамда илғор интернет нашрлари журналистларини табриклаш маросими бўлиб ўтди.

ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси вакиллари билан учрашув
23. 06. 2018

2018 йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н. Жуманёзов ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳуқуқий масалалар бўлими бошлиғи билан учрашди.

Юридик ёрдам сифатини янада оширишни ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди
23. 06. 2018

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига https://regulation.gov.uz/ жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

2 кун давомида Адлия вазирлигида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилади
22. 06. 2018

2018 йилнинг 21-22 июнь кунлари Адлия вазирлигида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалари борасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари”га бағишлангандавра суҳбатиўтказилмоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18