Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг пенсионер ходимларига пенсия тўлиқ тўланади
12. 05. 2018

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ташаббуси билан  2018 йилнинг 11 май куни ташкил этилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

“Paynet ёпилаяптими?” бу саволга Адлия вазирлиги матбуот анжуманида ойдинлик киритилди
12. 05. 2018

Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан  ҳар ҳафта қонун ҳужжатлари мазмуни, моҳияти ва аҳамияти аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш, янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилиб келинмоқда.

Қонунчиликдаги янгиликлар
09. 05. 2018

Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга ўзгартиришлар киритилди
08. 05. 2018

“5–9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

“Адлия органлари тарихи музейи” ташкил этилди
07. 05. 2018

Музейлар халқимизнинг бой ўтмишини  бугунги замон билан боғловчи кўприкдир. Музейларга ташриф буюрган каттаю кичик ўтмишда яшаб ўтган тарихий шахслар, халқимиз томонидан яратилган бетакрор маданий-маънавий мерос ҳақида кенг тасаввурга эга бўлади, миллатимиз тарихига алоқадор шонли, унутилмас воқеалардан фахрланади, бугунги фаровон турмушимизга шукрона келтиради, уларнинг кайфиятида миллий қаҳрамонларимиз хотирасига чуқур ҳурмат ва хайрихоҳлик ифодаси акс этади. Агар рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, бугунги кунда республикамиз бўйлаб музейлар сони 350 тани ташкил этади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи мажлисини тайёрлаш бўйича экспертларнинг биринчи йиғилиши
05. 05. 2018

Жорий йилнинг 3-4 май кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон томони раислиги ва ШҲТга аъзо барча давлатлар ва Котибият вакиллари иштирокида суд-экспертиза фаолияти ва юридик хизматлар бўйича экспертлар ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи йиғилишини тайёрлаш бўйича экспертларнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.  

Эндиликда Адлия вазирлиги томонидан доимий равишда “Адлия ахбороти” номли брифинг ўтказилади
05. 05. 2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Тараққиёт стратегия”си марказида 2018 йил 5 май куни “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди. Бундай брифинг ўз форматига кўра вазирлик томонидан илк бор ўтказилди.

“Электрон жиноий иш” тажриба синови ишга тушириш режалаштирилди
04. 05. 2018

2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди
03. 05. 2018

Туркия Республикаси Президенти Р.Т.Эрдўғоннинг мамлакатимизга  ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Таълим муассасаларида ҳуқуқий фанларни ўқитишнинг Долзарб масалалари
02. 05. 2018

2018 йил 1 май куни Тошкент давлат юридик университетида“Таълим муассасаларида ҳуқуқий фанларни ўқитишнинг долзарб масалалари”мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15