Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Лондонда Адлия вазирлиги вакиллари Буюк Британия давлат тизими билан танишмоқда
06. 12. 2018

Айни кунларда Адлия вазири ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лондонда хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафардан мақсад Буюк Британия давлат тизими билан танишиш, давлат хизматлари соҳасида тажриба алмашиш ҳамда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Адлия вазирлиги: мега танлов ғолиби бўлган наманганлик иштирокчига ўзи таҳсил олаётган Чуст туманидаги 3- мактабга 10 млн. сўм миқдорида маблағ тақдим этилди
06. 12. 2018

Юртимизда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир тадбирлар кенг амалга оширилмоқда.

Адлия вазирлиги: Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга ким киритгани маълум бўлди
06. 12. 2018

Аввал хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги "Тест ечинг ва Малайзияга учинг" танловини ташкил этган эди. Асосий мақсад ёшларга қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантиришдир.

Диний ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди
04. 12. 2018

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Диний ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди.

Адлия вазирлиги: 2019 йилда жами 15 минг 10 та арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилади
03. 12. 2018

Бу ҳақда жорий йилнинг 30 ноябрь куни Адлдия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжуманида қайд этилди. Бундан ташқари, қурилаётган уйларнинг 11 минг 70 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун мўлжаллангани таъкидланди.

Ўзбекистон Адлия вазири Корея Республикаси Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси билан учрашди
03. 12. 2018

Маълумки, жорий йилнинг 26 ноябридан 30 ноябрига қадар адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги вазирлик ва Ўзбекистон Бош прокуратураси вакилларидан иборат қўшма делегация БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш” лойиҳаси доирасида Сингапур ва Кореяга  Республикасида бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Тожикистон Адлия вазирлиги вакиллари Ўзбекистондаги адлия тизимидаги иш фаолияти билан яқиндан танишмоқда
30. 11. 2018

Тожикистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуманнон Холиқзода бошчилигида делегация жорий йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказининг замонавий андозалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган янги биносида бўлди.

Андижонда 13 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилди
30. 11. 2018

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва вилоятдаги нотариал идоралар фаолияти жорий йилнинг 19-28 ноябрь кунлари вазирлик ишчи гуруҳи томонидан комплекс равишда ўрганилди.

Ўзбекистон Адлия вазири Сингапур ҳуқуқ вазири ва Бош прокурори билан учрашди
30. 11. 2018

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси қўшма делегацияси Сингапурга ташрифи доирасида юқори даражадаги қатор учрашувларни ўтказди.

Андижонда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган семинар ўтказилди
26. 11. 2018

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Андижон вилоятининг барча даражадаги туман (шахар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари, давлат бошқаруви органларининг худудий бошқарма ва бўлимларининг юридик хизмат ходимлари ҳамда туман (шахар) адлия бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14