Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия вазирлиги АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги билан 3 йилга мўлжалланган 12 млн долларлик келишув имзолади
09. 06. 2018

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга   кўмаклашиш борасида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Адлия ахбороти: эндиликда ўқитган талабалари белгиланган имтиҳонлардан ўта олмайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинади
09. 06. 2018

Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 8 июнь куни ўтказилган “Адлия ахбороти” номли брифингда маълумот берилди. Унда якунига етаётган  ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўғрисида тўхталинди. Брифингда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилганлиги маълум қилинди.

Диний ташкилотлар фаолияти қайтадан кўриб чиқилди
08. 06. 2018

 “Мамлакатимизда диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш масалалари”. Айни шу  мавзуда Адлия вазирлигида давра суҳбати ўтказилди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланди
04. 06. 2018

Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди.

“Foley Hoag”юридик компанияси билан ҳамкорлик давом этмоқда
01. 06. 2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жорий йилнинг 31 май куни халқаро “Foley Hoag” юридик компанияси билан ҳамкорликда халқаро арбитраж масалалари бўйича тренинг ўтказилди.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
30. 05. 2018

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Адлия ахбороти: эндиликда қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетлар ишлаб чиқарилади
26. 05. 2018

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида 2018 йилнинг 25 май куни “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди.

Нотариат тизими низоларни олдини олувчи институтга айланади
25. 05. 2018

2018 йилнинг 25 майида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг нотариат тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди.

Адлиянинг бир асрлик тарихига нигоҳ
24. 05. 2018

Адлия вазирлигида ташкил этилган “Адлия органлари тарихи музейи”нинг бу галги меҳмонлари Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицей ўқувчилари бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М. Истамовнинг “Амнести интернешнл” халқаро ноҳукумат ташкилоти вакиллари билан учрашуви
24. 05. 2018

2018 йилнинг 22 май куни Адлия вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М. Истамов ва  “Амнести интернешнл” халқаро ноҳукумат ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мария Струтерз хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13