Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари бўйича саволларингиз борми?
16. 08. 2018

Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги акция эълон қилинди.

 

Вазирлик 2018 йилнинг 17-27 август кунлари “Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акциясини ўтказади.

Юртимиз равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз
16. 08. 2018

Фарғонада вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Юртимиз равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда 5 000 дан ортиқ туман аҳли вакиллари иштирок этди.

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқароларни ўйлантираётган 650 дан ортиқ муаммолар аниқланди
15. 08. 2018

Жорий йилнинг 14 август куни Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан Янгиқўрғон тумани аҳолисининг, айниқса ёшларининг ҳуқуқий ва тиббий маданиятини юксалтиришга, ҳуқуқий муаммоларини ҳал қилишга ҳамда уларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш ишларини кучайтириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари устиворлиги ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар бериш мақсадида тумандаги “Эко парк” номли маданият ва истироҳат боғида “Ҳуқуқий ахборот куни” ташкил этилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қандай ўрганилади?
15. 08. 2018

Мамлакатимизда кейинги вақтларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижаси ўлароқ, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари қатори нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу эса уларни фаолияти учун зарур институционал база яратилишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон: ҳуқуқий соҳадаги муносабатларнинг янги босқичи
10. 08. 2018

Жорий йилнинг 8 август куни Нью Деҳли шаҳрида (Ҳиндистон Республикаси) Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Ҳиндистон Республикаси Ҳуқуқ ва адлия вазирлиги вакиллари билан учрашуви  бўлиб ўтди. Мазкур учрашув мамлакатимиз делегациясининг Президентимизнинг Ҳиндистонга ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳаларини Ҳиндистон томони билан ишлаб чиқиш ва келишиш бўйича Ҳиндистонга ташрифи доирасида ташкил этилди. 

Ўзбекистонда илк маротаба баскетбол бўйича фестиваль ўтказилди
06. 08. 2018

Жорий йилнинг 3-5 август кунлари Ўзбекистон тарихида илк бора “Баскетбол фестивали-2018”  бўлиб ўтди. Мазкур фестивалнинг очилиш маросими 3 август куни Ўзбекистон Баскетбол федерацияси томонидан Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” (собиқ Старт стадиони) спорт соғломлаштириш комплексида ўтказилди. Унда юзлаб томошабинлар ўз оилалари ва яқинлари билан иштирок этишди. Ушбу фестиваль республикамиз пойтахти ва ҳудудларида баскетбол спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Қонунчиликдаги янгиликлар
06. 08. 2018

Асосий дори воситаларининг рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги томонидан жойларда фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди
06. 08. 2018

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари мактаб маъмурияти томонидан мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақида фотолавҳалар жойлаштирилган.

Шаббоз деҳқон бозорида “самосуд” қилинган фуқарога Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
03. 08. 2018

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний шаҳридаги Шаббоз бозорида ўғриликда гумон қилинган шахсни қўлидан осиб қўйилганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалган.

Олдин тўла, кейин буз! Эндиликда ерлар зарарнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейингина олиб қўйилади
02. 08. 2018

Мамлакатда инвестициявий фаолиятни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.