Журнал ҳақида

 «HUQUQ va BURCH» ижтимоий-ҳуқуқий журнали Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармон, фармойишларига мувофиқ фаолият юритиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203- сонли қарори асосида ташкил этилган.

Журнал Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди муассислигида ташкил этилган.  

“Huquq va Burch”  ижтимоий-ҳуқуқий журнали:
тили – ўзбек;
даврийлиги – ҳар ойда бир марта (йилига ўн икки марта);
ҳажми – А 4 форматда, 64 бет;
ички матн қоғози –  4+4 рангда, офсет қоғозида;
алифбо – кирилл ҳамда лотин ёзувида;
муқова – 4+4 рангли, силлиқ қоғозда;
тарқатилиш ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси бўйича;
юридик манзили – 100192, Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли  кўчаси, 1-уй.