ОХСда кўрилган ишлар
11-1031/13303 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 4 октябрь (кўчирма)
  
Ҳал қилув қарори қачонки, унда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар баён этилган ва тарафларнингҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади.

10-1014/7239 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 25 октябрь (кўчирма)
  
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ абонент қабул қилган энергия ҳақини тўлаш, шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.

18-1003/15720 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 11 октябрь (кўчирма)
  
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

15-10-07/7234 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 21 сентябрь (кўчирма)
 
Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади. 

18-1006/12715 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 25 октябрь (кўчирма)
 
Суднинг ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги ҳулосалари тасдщловчи далиллар келтирилган бўлса, у асослантирилган ҳисобланади. Ҳал қилув қарори иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.

18-1004/12969 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 1 ноябрь (кўчирма)
 
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга  ҳақли.

21-1003/907 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 1 ноябрь (кўчирма)
 
Юк жўнатувчи юкни такдим этмаганлиги ёки берилган транспорт воситаларидан бошқа сабабларга кўра фойдаланмаганлиги учун транспорт уставлари ва кодекслари, шунингдек тарафларнинг келишувлари билан белгиланган тарзда жавобгар бўлади.

14-1002/9952(1) - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 8 ноябрь (кўчирма)
 
Ер участкасидан белгиланганидан бошка мақсадларда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳукуқлар бекор бўлади.

18-1003/17101 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 6 декабрь (кўчирма)
 
Кассация шикояти имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, кассация инстанцияси Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 3-бандига мое ҳолда кассация шикоятини кўрмасдан қолдиради.

10-1007/15880 - сонли қарор
10. 04. 2013

 
2011 йил 6 апрель (кўчирма)
  

Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри йўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19