ОХСда кўрилган ишлар
15-1103/22777 – сонли қарор
17. 04. 2013

2011 йил 6 декабрь (кўчирма)
 
Ҳоким қарори қонун талаблари асосида қабул қилинганлиги боис, даъво рад этилган
 

10-1019/3905 – сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 17 май (кўчирма)
 
Агар белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлиги ва бошқа суд харажатлари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда бу ҳақдаилтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, судья даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.

15-09-09/19315 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 17 август (кўчирма)
  
Ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида ундирилади.

18-0908/16761 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 20 апрель (кўчирма)
 
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори ёки қарорнинг қабул қилинишига олиб келган бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.

11-1027/3243 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 19 май (кўчирма)
  
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

14-0907/16646(1) - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 9 июнь (кўчирма)
  
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

17-1007/2189-сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 26 июль (кўчирма)
  
Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ҳақидаги тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди.

10-0902/14668-сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 2 июнь (кўчирма)
  
Ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

10-1009/329 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 3   август (кўчирма)
 
Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.

11-1006/14930 - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 25 октябрь (кўчирма)
  
Агар суд ишни мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрган бўлса, бу ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19