Навбатдаги сонда
Хусусий мулк ва тадбиркорлик:
05. 10. 2015

уларга берилаётган ҳуқуқий кафолатлар барқарор иқтисодий тараққиётнинг муҳим омилидир

Ватанни англаш
14. 08. 2015

Ҳар бир авлод, ҳар бир инсон аввало ўзини англаш учун ўз қалбига, ўз илдизларига боқаркан Ватанни ҳам теранроқ, чуқурроқ англай бошлайди.

Қонун устуворлигини таъминлаш инсон ҳуқуқ ва манфаатларига қаратилган
13. 08. 2015

 

Мустақиллик йилларида кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Уларнинг самараларини бугун ҳар қадамда кўриб, билиб турибмиз.

Янги имтиёзлар – тадбиркорларга қанот
12. 08. 2015

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эллик ишбилармонларнинг эркин иш олиб боришини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, барча соҳаларда бўлгани каби тадбиркорлик субъектлари фао­лиятида ҳам ишончли ҳуқуқий кафолатлар тизими шакллантирилди. Тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар учун банк, солиқ, божхона ва яна бошқа соҳаларда бир қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди.

Суд департаменти институционал тузилма сифатида
12. 08. 2015

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар энг аввало суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга, суд ҳимоясининг самарадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Судларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд қарорларини ижро этишнинг самарали тизимини яратиш бу жараёндаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу маънода Адлия вазирлиги ҳузурида Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ташкил этилиши бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Қонун устуворлиги – тараққиёт гарови
12. 08. 2015

Йўллар мамлакат иқтисодиётининг асосий қон томири ҳисобланади. Айниқса, океандан олисда жойлашган, халқаро йўллардан бироз четда бўлган Ўзбекистон учун бу масала янада муҳим аҳамиятга эга. Шуни ҳисобга олиб, истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ республикамиз транспорт-коммуникация тизимини тубдан такомиллаштириш, автомобиль, темир ва ҳаво йўлларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш, соҳа инфратузилмасини замон талаблари даражасида шакллантириш ва халқаро андозаларга мослаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Суд қарорлари: уларни ижрога қаратишга доир айрим процессуал масалалар
12. 08. 2015

Суднинг ҳал қилув қарорлари мазмуни ва шаклига кўра – умумий, қўшимча, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорларига, ижро усули ва муддатига кўра – оддий (умумий асосда) ва дарҳол ижро этиладиган ҳал қилув қарорларига бўлинади. Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриб бўлгандан кейин ҳал қилув қарори чиқаради. Ишни кўрган судьяга суд мажлисининг охирги (якунловчи) қисмида ҳал қилув қарори чиқариш ва уни эълон қилиш ваколати берилган. Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси: унинг белгиланиши ва ҳисоб-китоби
12. 08. 2015

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси давлат ижтимоий суғуртасининг бир тури бўлиб, пайдо бўлиши XIX асрнинг охирги ўн йиллигига бориб тақалади. Айнан ўша кезлари Ғарбий Европада, хусусан, Германия ва Францияда пенсия ёши белгиланган, иш жойида ши­кастлангани туфайли меҳнат қобилиятини тў­лиқ ёки вақтинча йўқотган шахсларга­ корхона ва завод­лар томони­дан нафақалар тайинланган.

Фаол инвестиция сиёсати хорижий ҳамкорларни жалб этишимизда ­муҳим омил бўлаётир
12. 08. 2015

Юртимизда қулай инвестиция муҳитини яратишга, хорижий ҳамкорларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани учун ҳам ўтган даврда автомобилсозлик, электроника, фармацевтика каби соҳаларга асос солинди ва улар йилдан-йилга тараққий этиб бормоқда.