2019 йил май сонида
Қишлоқ хўжалиги истиқболи, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш фаровонликнинг муҳим омилидир
12. 03. 2019

Қишлоқ хўжалиги, озиқ­овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларида ҳақиқий ҳолатни, ривожланиш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш асосида уларни стратегик режалаштириш сиёсати бўйича таъсирчан ишларни йўлга қўйиш, мазкур йўналишлар бўйича бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 17 апрелдаги фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ­овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Солиқ ислоҳотлари – иқтисодий сиёсатдаги муҳим қадам
12. 03. 2019

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ҳамда барқарор йиғилишини таъминлаш давлат молия тизими мустаҳкамлигининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Мазкур масаланинг ечими солиқ маъмурчилиги билан узвий боғлиқ.

Тест ва тафаккур: янгиланиш жараёнлари
12. 03. 2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбат


Улкан мақсадлар сари
12. 03. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш, ижтимоий ривожланиш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат юритишга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.

Профессионал кадрлар: муаммо бор, ечим-чи?
12. 03. 2019

Профессионал кадрларни ривожлантириш (қайта тиклаш) масаласи собиқ иттифоқ мамлакатлари олдидаги долзарб муаммолардан биридир. Ушбу давлатларда сўнгги ўн йилликда меҳнат бозоридан орқада қолган, ўз навбатида, иқтисодий ривожланишдаги таркибий нуқсонлардан азият чеккан таълим тизимидаги камчиликлар қатор тармоқларда депрофессионализацияга олиб келди.

«Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади»
08. 02. 2019

2018 йилда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида унутилмас воқеаҳодисалар кўп бўлди. Хусусан, 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз янада ривожланиши учун концептуал аҳамиятга эга бўлган Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқди. 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги мурожаатнома бугун барча соҳа вакиллари томонидан пухта ўрганилиб, ундан келиб чиқадиган асосий вазифалар белгиланмоқда.

Миллий маданият: уни қандай ривожлантирамиз?
08. 02. 2019

Бутун дунёда маданият деган тушунча бор. Биз тилимизга бу сўзни арабчадан олганмиз. Лекин унинг ўзбекчалиги шундаки, арабларнинг ўзи маданият деганда фуқароликни тушунади. Чунки маданият ва мадина сўзлари бир ўзакдан ясалган. Мадина калимаси шаҳар деган маънони ифодалайди. Шунинг учун тилимиздаги маданият сўзининг луғавий маъносини шаҳарча яшаш даражаси деб шарҳлаш ҳам мумкин. Ҳатто цивилизация маъносида қўллаб келаётганимиз тамаддун сўзи ҳам мадина билан ўзакдош.

Қайта қолинг, турналар!
08. 02. 2019

Қировли қишдан қочиб, қорли тоғлар ортига парвоз қилаётган турналарнинг мунгли қур-қурини эшитибоқ уфққа кўз тикмайдиган инсон бўлмаса керак. Ривоятларга кўра, бу – мовий кўллар, пурвиқор тоғлар, жаннатмакон юрт билан хайрлашаётган турналарнинг марсияси эмиш. Яшаш учун бешафқат кураш саҳнида уларнинг қанчаси йўлда, қанчаси ўзга юртларда нобуд бўлиб, фақат омон қолганларигина ортга қайтар экан, холос. Улар-ку, ёввойи табиатнинг бешафқат қонунларига бўйсунувчи мавжудотлар. Лекин биз – инсонлар-чи? Нега қаноат дастурхонини писанд этмай, «ўз юртни қўйиб, ўзга юрт сари юзланамиз»? Фарзандлар, оила, ватанни ташлаб бегона ўлкалардан ризқимизни излаймиз? Тадбиркорлик, уддабуронлик билан иш юритишдан кўра, ўзга юртнинг остонасини супуришни эп кўрамиз? Афсуски, ўзга боғнинг олмасига ҳавасманд бўлишимиз бизга баъзан қимматга тушади.

Ислоҳотлар йўлидаги қатъият. Коррупцияга қарши курашда Грузия тажрибаси
08. 02. 2019

Мустақил тадқиқотларнинг кўрсатишича, коррупция даражаси Грузияда Европа Иттифоқи давлатларига нисбатан 4 марта кам экан. Бироқ грузинларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги самарали тажрибасидан бошқа мамлакатлар фойдаланишга шошилмаяпти.

Кластер – иқтисодий мустақиллик гарови
08. 02. 2019

Пахтачилик билан шуғулланадиган фермерлар учун бу йил алоҳида рағбатлантирувчи омиллар яратилди десак, муболаға бўлмайди. Чунки бу йилги мавсум – экин экишдан тортиб ҳосил йиғиб олишгача бутунлай бошқача тарзда ташкил этилган. Асосийси, фермерлар фермерлик аслида тадбиркорлик эканини тобора чуқур англаб етаяпти. Сир эмас, улар пахта, ғалла режаларини ортиғи билан бажарса-да, даромад кўрмаган пайтлари ҳам бўлган. Негаки, режа ортидан қувиб, сарф-харажат ҳақида ўйламаган. Бугун эса меҳнатига яраша даромад оладиган давр келди. Соҳада инновацион ғоялар асосида харажатни камайтириб, юқори ҳосил олиш учун мунтазам изланишлар олиб борилмоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13