“Huquq va burch” жавоб беради
Алимент пули чет элга юбориладими?
07. 10. 2015

 — Эрим билан ажрашганман. Суд вояга етмаган фарзандимнинг тарбияси учун алимент тайинлаган. Яқинда чет элга ишлашга кетаяпман. Фарзандимни ҳам ўзим билан бирга олиб кетмоқчиман. Болам учун тўланадиган алимент чет элга жўнатилиши мумкинми?
Қувонч АЛИЕВА
Беруний тумани

Декларацияда кўрсатилиши шарт
07. 10. 2015

— Хорижга кетаётганимда тилла соатим, узугим ва билагузугимни декларацияда кўрсатмагандим, уларни доим тақиб юрганим учун бундай қилиш хаё­лимга ҳам келмаганди. Сафарим якунланиб, ортга қайтганимда ана шу тақинчоқларимни мусодара қилишди. Божхона ходимларининг ушбу хатти-ҳаракати қонунийми?

Зарифа ХОЛМУРОДОВА
Қизилтепа тумани

Кимлар текшириши мумкин?
09. 09. 2015

— Хўжалик юритувчи субъект­ларнинг молия-хўжалик фао­лиятини қайси органлар текшириши мумкин?
Салим БОЙДАДАЕВ
Булоқбоши тумани

Сайёҳлик фирмаларининг қонунийлигини қандай аниқлаш мумкин?
09. 09. 2015

— Чет элга сайёҳ сифатида чиқишга кўмаклашувчи фирмаларнинг қонунийлиги ва ишончлилигини қандай аниқлаш мумкин?
Мирафзал МИРЮНУСОВ
Бектемир тумани

Қайтадан синовдан ­ўтишим мумкинми?
09. 09. 2015

— 2011 йили бакалавриат йўналиши бўйича якуний давлат аттестациясида қониқарсиз баҳо олганим туфайли талабалар сафидан четлаштирилган эдим. Айни пайтда ушбу синовлардан ўта олишимга кўзим етади. Давлат аттестациясини қайта топширишим мумкинми?
Эркин ҒАЙБУЛЛАЕВ
Самарқанд шаҳри

Синфдан-синфга ­«сакратиш» мумкинми?
09. 09. 2015

— Ўғлимнинг дарсларни ўзлаштириши тенгдошлариникидан анча юқори. Ҳозир учинчи синфда ўқи­ётган бўлса-да, бешинчи-олтинчи­ синф дарсликларидаги масала ва мисолларни ҳам қийинчиликсиз­ еч­моқда. Уни синфдан-синфга «сакратиш» мумкинми? Бунинг учун ким­га мурожаат қилишимиз керак?
Исроил ТИЛЛАБОЕВ
Яйпан тумани
 

Қўриқхоналарга кириш эркинми?
09. 09. 2015

— Қўриқхоналарга кириб-чиқиш тартиби қандай?
Абдураҳим УММАТОВ
Чортоқ тумани
 

Аввалги иш жойига қайтади
09. 09. 2015

— Ўғлим ҳарбий хизматга чақирилгани сабабли ишдан бўшаган эди. У зиммасидаги конституциявий бурчини ўтаб келганидан сўнг аввалга ишига қайтиши мумкинми? Қонун ҳужжатларида­ бу борада кафолатлар борми?
Шариф НАМОЗОВ
Бухоро шаҳри
 

Амал қилиш муддати кўрсатилмаган
09. 09. 2015

— Озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати кўрсатилган бўлиши шарт бўлса-да, колбасаларнинг аксариятида ана шу маълумотлар бўлмайди. Сотувчилардан бунинг сабабини сўрасак, «Бизга шу ҳолатда олиб келишган, қўрқмай олаверинг, ҳали янги» дея сувдан қуруқ чиқиб кетишади. Шу тўғрими?
Моҳигул ТОШҚЎЗИЕВА
Термиз шаҳри
 

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17