“Huquq va burch” жавоб беради
Ихтиёрий ишдан кетиш
15. 04. 2013

Бир неча йилдан бери касалхонада бухгалтер лавозимида ишлаб келаётгандим. Яқинда яхшироқ шароитларда иш тавсия этишди. Шунинг учун раҳбаримиздан ишдан бўшатишни сўрадим. У мен хоҳласам бўшатаман,­ бўлмаса йўқ, деб аризамни рад этди. Ўз хоҳишим билан ишдан кетишга ҳақли эмасманми?
Наримон ХЎЖАЕВ,
Юнусобод тумани

Эр-хотиннинг умумий мулки
15. 04. 2013

Турмуш ўртоғим билан никоҳимизни бекор қилмоқчимиз. У уйдан ҳайдайман, ҳеч нарса бермайман, деб дағдаға қилаяп­ти. Уй-рўзғор буюмлари унинг пулига олинганини важ қилаяпти. Бола боқиш билан овора бўлиб, анча вақт ишламадим. Лекин айрим нарсаларни олишда озгина бўлса ҳам пул қўшганман. Мол-мулкларда менинг ҳам ҳиссам борлигини қандай исботлашим мумкин?
М. Ғ.,
Тошкент шаҳри
 

Ўн олтига кирмаганларга нафақа
15. 04. 2013

Олдин ўн олтига кирмаган болалари борларга маҳалладан ёрдам пули берилар эди. Бу қонун ҳозир ҳам борми?
Шоҳида ЖЎРАЕВА,
Қарши тумани

Яна ариза муддати ҳақида
15. 04. 2013

Икки ой олдин тураржой масаласи юзасидан ҳокимиятга мурожаат қилгандим. Лекин орадан шунча вақт ўтса ҳам тайинли жавоб берилгани йўқ. Аризаларни кўриш тартиби қандай?
Наримон ГАППАРОВ,
Чиноз тумани

Телефон мактабга ёт!
15. 04. 2013

Ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари орасида уяли телефондан фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда. Эшитишимча, шу йилнинг сентябридан мактабга телефон олиб бориш­ мумкин эмас экан. Шу ростми?
Гулнора МАДРИДДИНОВА,
Самарқанд шаҳри

Имтиёз бор!
15. 04. 2013

Ака-укалар биргаликда этик­дўзлик устахонаси очмоқчимиз. Эшитишимча, бундай иш билан шуғулланувчиларга солиқдан имтиёз бор экан. Шу тўғрими?
Шерзод УМАРОВ,
Ўзбекистон тумани
 

Суғурта ким учун?
15. 04. 2013

 
Оилавий корхона ташкил этиш ниятидаман. Хотиним ва болаларимдан ташқари яна кимларни ишга олишим мумкин?
Агар ишловчилар ўз оила аъзоларим бўлса, уларни суғурта қи­лиш керакми ёки шарт эмасми?
Жамолиддин ЎТАНОВ,
Жомбой тумани

Никоҳ қай тарзда тикланади?
15. 04. 2013

 
Қариндошимизнинг турмуш ўртоғи эрталаб ишга кетиб, бедарак йўқолди. Орадан етти йил ўтса ҳам топилмади. Шундан сўнг у бошқа кишига турмушга чиқишга қарор қилди. Суд орқали унинг эри бедарак йўқолган деб топилди. Никоҳни бекор қилишга оид расмиятчилик тугагач, унинг эри қайтиб келди. Бундай вазиятда уларнинг аввалги никоҳи тикланиши мумкинми?
Насиба ФАТТОҲОВА,
Тошкент шаҳри

Доимий рўйхатга қўйиш шартлари
15. 04. 2013

Онам бундан бир неча йил олдин Тошкент шаҳридан уй сотиб олиб, ўз номига расмийлаштирганди. Лекин шу пайтгача ўз уйига доимий рўйхатга туролгани йўқ. Яқинда бундай рухсат берилибди деб эшитдим.
Азамат ТОШҚУЛОВ,
Касби тумани

Санаторияга йўлланма
15. 04. 2013

Бундан тўрт йил аввал пенсиясига чиққанман. Лекин шу пайт­гача бирон марта ҳам санаторийларга йўлланма олмаганман. Туман ижтимоий таъминот бўлимига борсам, навбатингиз келгани йўқ, ўзимиз айтамиз дейишди. Бундай йўлланмаларни бериш тартиби қандай? Мен уни олишга ҳақлиманми?
Зарифа ЎКТАМОВА,
Зангиота тумани