Детектив
Тун қаъридаги шуъла
06. 09. 2013

Биз ўтирган поезд ўкириб, пишқи­риб зим-зиё зулмат қўйнига шиддат билан сингиб борарди. Чароғон, гавжум шаҳару қишлоқлар ҳаш-паш дегунча ортда қолди. Ҳурпайган, дуккайган қир-тепаликлардан иборат кимсасиз яйдоқ дала-дашт бошланди. Темир ғилдиракларнинг «тарақа-туруқ» товуши гоҳ кучайиб, гоҳ сусаяр, вагонлар бамисли бешикдек тебранар эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
04. 09. 2013

2013 йилнинг 6 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Суд амалиёти ва одил судлов мезонлари
04. 09. 2013

2013 йилнинг 14 сентябрь куни “Miran International”меҳмонхонаси (Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 4-уй)нинг мажлислар залида “Суд амалиёти ва одил судлов мезонлари: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади:
12. 07. 2013

Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
 
Сурхондарё вилояти
Ангор туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Фазодаги можаро
09. 07. 2013

Хонасининг эшигини кимдир тақиллатмай қўққисдан очди-ю, хаёл суриб ўтирган Лидж Бейлининг капалаги учиб, қўлидаги трубкасини полга тушириб юборди. У бетакаллуф меҳмонни койимоқчи бўлганди, ким келганини кўриб, эгилиб трубкасини олишниям унутди.

Шикоят қилишга ҳақлиманми?
09. 07. 2013

Имтиёзли пенсияга чиқиш учун ҳужжатларимни тўплаб шаҳар ижтимоий таъминот бўлимига бордим. Олти ой ўтса ҳамки, жавоб бўлмади. Сўнг яна ариза ёздим. Шунда улар сиз имтиёзли пенсия ололмайсиз деб жавоб беришди. Бундан хафа бўлмадим. Бироқ ҳеч бўлмаса аризамга ўз вақтида жавоб бермай, беписанд бўлганлари учун менинг ҳуқуқларимни поймол этишди деб ҳисоблайман. Ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш мақсадида судга шикоят қилишга ҳақлиманми?
Ш.Ўнаев, Тошкент шаҳри

Чалғитувчи восита
09. 07. 2013

Мен хизмат юзасидан тез-тез самолётда учиб тураман. Яқинда чекишни ташлаб, электрон сигарет олгандим. Сигаретни эсдан чиқариш учун уни доим ўзим билан олиб юраман. Самолётда ундан фойдаланмоқчи бўлганимда, стюардесса келиб уни олиб қўйиши ҳақида огоҳлантирди. Унга бунинг зарари йўқлигини қанча гапирсам-да, тушунишни истамади. Бу ҳолатда ким ҳақ?
Ў.Ҳакимов, Янгийўл тумани

Чорва учун кредит
09. 07. 2013

Амалдаги қонунчиликка биноан шахсий ёрдамчи хўжаликларга имтиёзли кредитлар берилар экан. Бундай кредит олиш учун нима қилиш керак?
А.Жўраев, Қўштепа тумани
 

Белгиланган талаб
09. 07. 2013

Яқинда пенсияга чиқдим. Бироқ, бекор ўтиришни ёқтирмайман. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатадиган корхона очмоқчиман. Лекин бунинг ҳам ўзига хос малака шартлари бўлса керак. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Э.Йўлдошев, Шофиркон тумани

Қўшни хонадон
09. 07. 2013

Кўп қаватли уйда турамиз. Тепамиздаги қўшни бошқа вилоятга кўчиб кетди. Лекин уйида икки нафар талаба фарзанди яшайди. Куни билан ухлаб­, кечаси фаоллашиб кетишади. Му­сиқани баланд қўйиб, тинчлик беришмайди. Бир-икки бор гапирдим, лекин кор қилмаяпти. Уларга қандай чора кўриш мумкин?
З.Хуррамов, Қўқон шаҳри