Янгиликлар
Энергия ресурсларининг онлайн-ҳисоблагичлари қандай ўрнатилади
10. 05. 2018

Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом (4.05.2018 йилда 3005-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция агросаноат устидан тўлиқ назорат қилади
10. 05. 2018

Президентнинг 7.05.2018 йилдаги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА сайтида иловаларсиз жойлаштирилган

Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифига доир
10. 05. 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

Оқ Уйдан хабар
10. 05. 2018

Оқ Уй Матбуот котибининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига доир баёноти

Коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
10. 05. 2018

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида халқаро эксперт – БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармасининг коррупциявий ва иқтисодий жиноятлар билан кураш бўлими раҳбари К.Поликарский иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалаларига оид семинар ташкил этилди.

Бош прокуратура академияси ташкил этилмоқда
10. 05. 2018

Президентнинг 8.05.2018 йилдаги Фармони билан Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини Бош прокуратура Академияси этиб қайта ташкил этиш назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда иловаларсиз жойлаштирилган.

Қонунчиликдаги янгиликлар
09. 05. 2018

Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ломбардлар фаолияти давлат рўйхатидан ўтказилди
09. 05. 2018

Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қонунчиликдаги янгиликлар
09. 05. 2018

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қандай имтиёзлар бор?
09. 05. 2018

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Фармони билан 9 май умумхалқ байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилиб келинмоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19