Янгиликлар
Хорижий ҳамкорлар билан инвестиция шартномалари бўйича ижро интизоми кучайтирилади
02. 11. 2018

Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди. У Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ-5565-сон Фармони билан тасдиқланди.

Халқ таълими тизимида янгича фикрлаш (8 сон)
02. 11. 2018

Икромжон Тўхтасунов – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультети бакалаври. Ҳозирда у АҚШдаги Нотр-Дам университетининг Global Affairs лойиҳаси бўйича магистратурада ўқимоқда. И.Тўхтасунов бугунги Ўзбекистонда халқ таълими тизими ислоҳотини мураккаб вазифа сифатида кўрмоқда. Ёш эксперт UzAnalytics учун ёзган блогида Ўзбекистон таълимига ўзга ёндашув кераклигини ва уни ҳам ўта эҳтиёткорлик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидламоқда.

Адлия вазирлиги: Буюк Британиянинг Миллий давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорлик
02. 11. 2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида тегишли соҳалардаги ходимлар салоҳиятини ошириш орқали давлат ҳуқуқ сиёсатини амалга оширишда вазирлик фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Буюк Британиянинг Миллий давлат бошқаруви мактаби (National School of Government International) халқаро экспертлар гуруҳи жалб қилинди. 

“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ишга туширилади
02. 11. 2018

“Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Чилонзордаги заҳарланиш бўйича Бош прокуратура маълумот берди
02. 11. 2018

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 08 ларда Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 37-уйда яшаган 1996 й.т. А. А., 2001 й.т. Э. А., 2003 й.т. И. А. ва 2012 й.т. Ф. А.лар номаълум моддадан ўткир заҳарланиши оқибатида вафот этганлар, уларнинг онаси 1976 й.т. У. А. ўткир заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган. 

Шифокор пора билан қўлга тушди
02. 11. 2018

Департаментнинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман марказий поликлиникаси уролог шифокори Ш.Н. фуқаро С.И.дан уни Самарқанд тиббиёт коллежи иккинчи мутахассислигига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Адлия вазирлиги: уй-жой коммунал соҳасини жадал ривожлантириш йўлида тўсиқлар мавжуд
01. 11. 2018

Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви тизими фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш бўйича  фаол ишлар амалга оширилмоқда. Бу  борада вазирлик уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятини ўрганди. Тадқиқот жараёнида тармоқнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган айрим муаммо ва камчиликлар аниқланди.

Коррупцияга қарши мегатанлов: энди олий соврин Apple iPhone X!
01. 11. 2018

Адлия вазирлиги томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови эълон қилинган эди. Ҳозирда танлов жараёни тобора қизиқарли тус олиб бормоқда.

Ўзбекистон doing business рейтингида 76-ўринни эгаллади
01. 11. 2018

Жаҳон банки Гуруҳининг «Doing Business 2019: Training for Reform» маърузасиэълонқилиндиЎзбекистон ўтган йилги тадқиқот билан солиштирганда 2 та позицияни йўқотди.

 

Германия компаниялари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини назорат қилувчи тизим ишга туширилади
01. 11. 2018

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18