Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди
24. 04. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 апрель куни “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида
24. 04. 2019

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида

Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилади
23. 04. 2019

Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

400 АҚШ доллари билан қўлга тушган декан
23. 04. 2019

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан  ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ларни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистон Президенти Хитойга ташриф буюради
23. 04. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йил 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

«Tashkent Law Spring» халқаро юрдик форумида 1000дан ортиқ иштирокчилар қатнашади
23. 04. 2019

Жорий йилнинг 25 апель куни Тошкентда мамлакатимиз тарихида илк бор «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бошланади. Тадбир ўтказилиши Ҳаракатлар стартегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган. 22 апрель куни маҳаллий ва халқаро ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда саноқли кунлардан сўнг бошланадиган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” халқаро юридик форумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, унда иштирок этувчилар, форум дастуридан ўрин олган асосий масалалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнига электрон тизим фойдаланиш жорий этилмоқда
23. 04. 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидан самарали фойдаланиш” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Бухоро солиқ коллежида ёшлар билан учрашув
23. 04. 2019

Бухоро Солиқ коллежида Бухоро вилоят иқтисодий суди раиси М.Саидов, Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди раиси Ш.Салимов, Когон туманлараро Иқтисодий суди раиси Ш.Махмудов, Қоракўл туманлараро Иқтисодий суди раиси Д.Жумаев, Пешку туманлараро Иқтисодий суди раиси Ф.Муродовлар иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси муносабатлари алоҳида стратегик шериклик мақомига кўтарилди
19. 04. 2019

Самарали музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. 

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Ўзбекистан—Франция: ҳуқуқий ҳамкорликнинг янги босқичи
19. 04. 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Франция Республикасининг муҳрини сақловчи Адлия вазирлиги ўртасида низо ва ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисида Маъмурий келишув имзоланди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15