Янгиликлар
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
16. 02. 2019

Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
15. 02. 2019

Ҳукумат қарори билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Қарорни ўқиб... Миллий маданият: уни қандай ривожлантирамиз? (2018 йил, декабрь)
15. 02. 2019

Бутун дунёда “маданият” деган тушунча бор. Биз тилимизга бу сўзни арабчадан олганмиз. Лекин унинг “ўзбекча”лиги шундаки, арабларнинг ўзи “маданият” деганда “фуқаролик”ни тушунади. Чунки “маданият” ва “мадина” сўзлари бир ўзакдан ясалган. “Мадина” калимаси “шаҳар” деган маънони ифодалайди. Шунинг учун тилимиздаги “маданият” сўзининг луғавий маъносини “шаҳарча яшаш даражаси” деб шарҳлаш ҳам мумкин. Ҳатто, “цивилизация” маъносида қўллаб келаётганимиз “тамаддун” сўзи ҳам – “мадина” билан ўзакдош.

Қайта қолинг, турналар! (2018 йил, декабрь)
15. 02. 2019

Қировли қишдан қочиб, қорли тоғлар ортига парвоз қилаётган турналарнинг мунгли «қур-қури»ни эшитибоқ уфққа кўз тикмайдиган инсон бўлмаса керак. Ривоятларга кўра, бу – мовий кўллар, пурвиқор тоғлар, жаннатмонанд юрт билан хайрлашаётган турналарнинг марсияси эмиш.

2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
14. 02. 2019

Ўтган вақт мобайнида аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш миллий хизматини такомиллаштириш, руҳий ҳолати бузилишидан азият чекувчи шахсларни аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида муайян ишлар амалга оширилди.

“Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” номли ўқув курслари
14. 02. 2019

Адлия вазирлиги журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курсларини ташкил қилди.

Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
14. 02. 2019

Республикада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сил инфекциясидан ҳимоялаш, сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш, барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини сақлаб туриш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Кичик мамлакатнинг катта тажрибаси ёки коррупцияга қарши курашда Грузия тажрибаси ҳақида (2019 йил, декабрь)
14. 02. 2019

Мустақил тадқиқотларнинг кўрсатишича, коррупция даражаси Грузияда Европа Иттифоқи давлатларига нисбатан 4 марта кам экан. Бироқ грузинларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги самарали тажрибасидан бошқа мамлакатлар фойдаланишга шошилмаяпти.

«Ўргимчак тўри»даги болалар ёки интернетнинг келажагимиз эгаларига кўрсатаётган салбий таъсири (2018 йил, декабрь)
14. 02. 2019

Бугун ҳаётни бутунжаҳон “ўргимчак тўри” — интернетсиз тасаввур этиб бўлмайди. Унинг қулайлиги, афзалликлари ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча. Таниш-билишларимиз билан бўладиган масофавий алоқалардан тортиб, давлат бошқаруви, иқтисодиёт, банк-молия ва ҳатто миллий хавфсизлик масалаларигача интернет билан чамбарчас боғланиб кетган. У нафақат катталарнинг, шунинг баробарида болаларимиз ҳаётининг  ажралмас қисмига айланиб улгургани ҳам ҳақиқат.