Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганига бир йил бўлди
14. 12. 2018

Бир йил олдин Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил қилинган эди. Жорий йилнинг 12 декабри соҳа учун кескин ўзгаришларни олиб келувчи сана ҳисобланади. Боиси қилинган ишлар сраҳисоб қилиниб, галдаги режалар белгиланиб оланди. Агентлик ташкил этилган вақтда унинг асосий вазифалари сифатида бюрократияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш дея белгиланди. 

Давлат хизматчилари ҳукумат мобиль алоқасидан фойдаланишга мажбур бўладилар
14. 12. 2018

Бу Президентнинг 13.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.

“Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трасформацияси ва касб этикаси муаммолари” мавзусида семинар-тренинг
14. 12. 2018

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ва журналистика соҳасида катта ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали ахборот тарқатиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш ривожланиб бормоқда.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
13. 12. 2018

Кейинги йилларда мамлакатимизда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, маънан етук ва жисмонан соғлом шахсни камол топтириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилди, спорт, шу жумладан, унинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
13. 12. 2018

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
13. 12. 2018

Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.

Йилнинг энг яхши суд экспертлари аниқланди
12. 12. 2018

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги арафасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳ. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида “Энг яхши суд эксперти” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Мазкур кўрик танлов юқори малакали суд экспертларини аниқлаш ва рағбатлантириш, суд экспертиза фаолиятининг нуфузини янада ошириш, суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат муҳитини яратиш, экспертиза хулосаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш, илмий асосланганлик даражасини кўтариш мақсадида ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
11. 12. 2018

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича комплекс чоралар қабул қилинди.

Мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш 2021 йилдан бошланади
11. 12. 2018

Президент 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш дастурини тасдиқлади.