Янгиликлар
Қатар Ўзбекистонда арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ниятида
25. 02. 2019

Қатарнинг Redco International компанияси муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб, мамлакатимизда энергияси лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган.

“Ишонч телефони” бўйича чоп этилган мақола юзасидан Адлия вазирлигининг муносабати
24. 02. 2019

Сайтимизда чоп этилган “Ишонч телефонлари номигагина ишлаётган вазирлик ва ҳокимликлар” сарлавҳали материал юзасидан турли вазирлик ва ҳокимликлардан турли муносабатлар келмоқда. Ҳар бир билдирилган муносабат сайтимизда эълон қилиб борилади. Бундан аввал Самарқанд вилоят ҳокимлигидан келган изоҳни чоп этган эдик. Қуйида Адлия вазирлиги томонидан ЎзА мақоласи юзасидан билдирган муносабати: 

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимлари оширишга қаратилган курслар бошланади
23. 02. 2019

Адлия вазирлиги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этмоқда.

Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида​
23. 02. 2019

Сўнгги йилларда мамлакатда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларини демократлаштиришга, инновацион технологияларни жорий этишга, инсон салоҳиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратишга, аҳолининг фаровонлик даражасини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ишонч телефонлари номигагина ишлаётган вазирлик ва ҳокимликлар
23. 02. 2019

Ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб беминнат хизматга бел боғлаган “ишонч телефонлари” одамлар мушкулини енгиллатиш бобида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар барҳам топиб, юзага келган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
23. 02. 2019

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш даврида чақирув ёшидаги фуқароларга қулай шароитлар яратиш мақсадида.

Битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
22. 02. 2019

Иқтидорли мактаб битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Адлия вазири Швеция элчиси билан учрашди
22. 02. 2019

2019 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов резиденцияси Стокгольмда бўлган Швеция қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашди.

Нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди​
22. 02. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Аҳолини рўйхатга олиш: унинг моҳияти нимада?
22. 02. 2019

Мамлакатимиз аҳолиси қизғин сиёсий тадбирга тайёргарлик кўрмоқда

 
Албатта, аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.

5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27