Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирини қабул қилди
07. 03. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 март куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди.

Кўмирчилик тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди​
06. 03. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни кўмир қазиб олиш тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

Гулнора Каримова 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди
06. 03. 2019

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган Каримова Гулнора Исламовнага 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Иқтисодий процессуал кодекс янги модда билан тўлдирилади
06. 03. 2019

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
26. 02. 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси 2019 йил 28 февраль куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
26. 02. 2019

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрўсини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини холис ва ҳаққоний баҳолашни таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилди.

Ғалла ҳосилдорлигини янада ошириш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди​
26. 02. 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 февраль куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим бўлган ғалла парваришини тизимли ташкил этиш ва ҳосилга-ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
26. 02. 2019

Ҳукумат қарори (163-сон, 23.02.2018 й.) билан Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида – текширувларнинг 3 та янги тури
25. 02. 2019

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати кенгайди (22.02.2019 йилдаги ПФ–5668-сон Фармон).

Ҳалолликдан юз ўгирганлар тубанлик ботқоғига ботади
25. 02. 2019

Ҳалоллик ҳақида кўп гапирамиз, уни улуғлаймиз. Зеро, ҳалоллик бўлмаган жойда барака бўлмайди, ундан юз ўгирганлар тубанлик ботқоғига ботади. Бу асрлар синовидан ўтган ҳақиқат.

4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26