Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия вазирлиги: халқаро даражадаги янги авлод юридик кадрлари тайёрланмоқда
13. 11. 2018

Ўзбекистонда илк бора Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилининг 5 ноябридан бошлаб уч ҳафталик ўқув курслари ташкил этилмоқда. Мазкур курс 24 ноябрь кунига қадар давом этади.

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади
13. 11. 2018

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди.

Адлия вазирлиги муносабати
13. 11. 2018

Адлия вазирлиги томонидан мухбир Ғайрат Йўлдошнинг “Xabar.uz” веб-сайтида 2018 йил 10 ноябрда эълон қилинган “Нотариуслардаги навбат кутишлар қачон йўқолади?” номли мақоласи (http://www.xabar.uz/jamiyat/notariuslardagi-navbat-kutishlar-qachon-yoqoladi) юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Суғориш тармоқларида (каналларда) балиқ етиштириш тартиби белгиланди
13. 11. 2018

Адлия вазирлигида “Суғориш тармоқларида (каналларда) балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.

“Шодиёна” савдо мажмуасида рўй берган ходиса юзасидан
12. 11. 2018

2018 йилнинг май ойи ўрталарида жамоат жойи ҳисобланган Самарқанд шаҳар “Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан дўкон олдидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х. орқа томонидан келишиб, бош қисмига челак кийдиришгач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишгани аниқланган. 

Сурхондарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказилди
12. 11. 2018

Олий суд ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Валютага харид қилинган авни ҳисобга қабул қилиш санасида сўмга қайта ҳисобланг
12. 11. 2018

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1299-4, 8.11.2018 йил) билан 5-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Асосий воситалар”га ўзгартиришлар киритилди. 

Чет элликлар учун ўзбекистонда ишлаш осонлашади
12. 11. 2018

Президентнинг 7.11.2018 йилдаги ПҚ–4008-сон қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

2019 йилда ЖИЭББ ҳузурида пробация хизмати ташкил этилади
11. 11. 2018

Президентнинг 7.11.2018 йилдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4006-сон қарори эълон қилинди.

3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25