Янгиликлар
Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти
14. 06. 2017

Шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Барча соҳаларда ислоҳотлар самарасини янада ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш – энг муҳим вазифа
13. 06. 2017

Тошкент шаҳрида 12 июнь куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича кутилаётган натижаларни олдиндан таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни тезкорлик билан бартараф этган ҳолда, барча соҳа ва тармоқларда белгиланган прогноз кўрсаткичлари ва мақсадли параметрларга эришишни таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев: янги марказ ислом маданияти тараққиётига хизмат қилади
12. 06. 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди
12. 06. 2017

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди.

ШҲТнинг Остона саммити
12. 06. 2017

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг cаммитида иштирок этди.

Кенг кўламли ва самарали учрашувлар
09. 06. 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди
09. 06. 2017

ШҲТнинг Остона саммити доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Навоз Шариф билан учрашди
09. 06. 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф билан учрашди. Учрашувда асосий эътибор мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди. 

БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифига доир
08. 06. 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йил 9 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди
08. 06. 2017

Остона, 8 июнь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22