Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
02. 08. 2018

Таъкидлаш лозимки, мамлакатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

“Дипломатия”да ўқишни истасангиз...
02. 08. 2018

Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистонда рақамли банклар иш бошлайди
02. 08. 2018

МБ Бошқарувининг қарори (1.08.2018 йилда 2014-13-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.   

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди
02. 08. 2018

Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони).

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетов “Buyuk kelajak” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Эксперт кенгаши ва “KPMG” компанияси вакиллари билан учрашди
01. 08. 2018

2018 йилнинг 31 июль куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетовнинг  Buyuk kelajak халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Эксперт кенгаши ва KPMG” компанияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади
01. 08. 2018

Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 йилдаги "Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 584-сон қарори эълон қилинди.

Яқин йилларда мактаблар қанчалик ўзгаради
01. 08. 2018

ҚҲТБТ порталида 2018–2021 йилларда Ўзбекистон халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Майда қарздорлар учун жарималар камайтирилиши мумкин
01. 08. 2018

Қарз суммасига қараб жарималарнинг турли миқдорларини белгилаб, МЖТКнинг 1981-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф этмоқдалар. Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли тузатишлар ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Асосий дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди
01. 08. 2018

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (27.07.2018 йилда 3045-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янгиланган Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

Қонунчиликдаги янгиликлар
01. 08. 2018

Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21