Анонслар
«Huquq va burch» журналининг июнь сони
06. 07. 2012

Huquq va Burch” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг 2012 йил 6-сони нашрдан чиқди. Журналнинг дастлабки саҳифаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги олдидан” рукнида Конституциявий суд судьяси Узоқ Бозоровнинг “Конституция — ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати”, филология фанлари номзоди Султонмурод Олимнинг “Ҳуқуқ ва бурч — инсонийликнинг икки мезони” номли мақолалари эълон қилинган.

“Huquq va burch” журналининг май сони
11. 06. 2012

“Huquq va burch” журналининг 5-сони нашрдан чиқди. Муқовасида авлодлар ўртасидаги муқаддас ришта тасвирланган ушбу сон “Тарихдан сабоқ олиб, замон билан ҳамқадам бўлиб яшаш — бугунги ҳаётнинг ўткир талаби” номли мақола билан бошланади. Унда Президент Ислом Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан журналистларга берган интервьюсидан келиб чиқадиган хулосалар ўз ифодасини топган.

“Huquq va burch” журналининг апрель сони
04. 05. 2012

“Huquq va burch” журналининг 4-сони нашрдан чиқди. Унда мамлакатимизда содир бўлаётган ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг самаралари таҳлилига бағишланган мақолалар ўрин олган.

“Huquq va burch” журналининг февраль сони
03. 03. 2012

“Huquq va burch” журналининг 2012 йилги 2-сони нашрдан чиқди. Журналнинг ушбу сонида Ўзбекистон Адлия вазири Ниғматилла Йўлдошевнинг “Жамиятни изчил демократик янгилаш йўлида”, Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Ахмоновнинг “Хусусий мулк кафолати”, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Салом Самадовнинг “Тадбиркорлик қонун ҳимоясида” номли мақолалари эълон қилинганки, уларда 2011 йил давомида адлия ва прокуратура органлари ҳамда хўжалик судлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинган.

“Huquq va burch” журналининг декабрь сони
03. 01. 2012

“Huquq va burch” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг 12-сони нашрдан чиқди. Журналнинг ушбу сони давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Бизнинг йўлимиз — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини давом эттириш йўлидир” номли маърузаси билан бошланган.  

“Huquq va burch” журналининг январь сони
01. 01. 2012

 

           “Huquq va burch” журналининг 2012 йил 1-сони нашрдан чиқди. Журналнинг ушбу сони Ўзбекистон Бош прокурори Рашитжон Қодировнинг “Мустақил Ўзбекистон прокуратураси 20 ёшда” номли мақоласи билан бошланади.

“Huquq va burch” журналининг ноябрь сони
02. 12. 2011

“Huquq va burch” журналининг 11-сонида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига” рукнида эълон қилинган илк мақола “Тараққиётимизнинг муҳим кафолати” деб номланади. Унда муаллиф, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов Конституциямизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида фикр юритади. 

«Huquq va Burch» журналининг октябрь сони
21. 10. 2011

 
“Huquq va burch” журналининг 10-сони нашрдан чиқди. Ушбу сон “Буюк ва муқадассан, мустақил ватан!” рукнида сиёсий фанлар доктори, профессор Ибодулла Эргашевнинг “Демократик тараққиётнинг ўзбек модели” номли мақоласи билан бошланади. 

«Huquq va burch» журналининг августь-сентябрь сонлари
02. 09. 2011

“Huquq va burch” журналининг мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланган махсус 8 — 9-сони нашрдан чиқди. Унинг дастлабки саҳифаларида “Ислоҳотлар йўлида” рукнида Ўзбекистон Адлия вазири Ниғматилла Йўлдошевнинг “Мустақиллик барча ютуқларимиз асосидир”, Ўзбекистон Олий суди раиси Бўритош Мустафоевнинг “Инсон манфаатлари — устувор тамойил”, Ўзбекистон Олий хўжалик судининг раиси Дилмурод Мирзакаримовнинг “Хўжалик судлари — иқтисодётнинг ҳуқуқий таянчи” номли таҳлилий мақолалари чоп этилган. 

“Huquq va Burch” журнали июль сони
05. 08. 2011

 

“Huquq va burch” журналининг 7-сони нашрдан чиқди. Унинг дастлабки саҳифаларида “Буюк ва муқадассан, мустақил ватан!” рукнида Ўзбекистон санъат арбоби, давлат мукофоти лауреати Омон Мухторнинг “Йўл устидаги ўйлар” номли, “Концепция: устувор вазифалар” рукнида Адлия вазирининг ўринбосари, Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи Отабек Муродовнинг “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янги босқичда”, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш: концептуал вазифалар масъулияти” сарлавҳали мақолалари эълон қилинган.

 

 

1 2 3