Таҳририят тўғрисида

Таҳририят меҳнат жамоаси Бош муҳаррир ўринбосари, котибият, учта ижодий, иккита ташкилий бўлим, юрист-маслаҳатчи, кадрлар бўйича инспектордан иборат бўлиб, умумий раҳбарликни Бош муҳаррир амалга оширади.

 
Журналнинг асосий вазифаси:

— давлат ва жамият қурилишининг долзарб сиёсий-ҳуқуқий муаммолари, қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг устувор йўналишлари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, инсоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш муаммолари кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш;

— қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, профилактика ишлари ва жиноятчиликка қарши курашни ташкил қилиш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини ёритиш;

— фуқароларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг ҳуқуқий онгини, уларнинг сиёсий маданияти ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек, одамлар олдида демократик қадриятларни шакллантиришга хизмат қиладиган материалларни чоп этиш;

— юридик фан ривожига, миллий ҳуқуқ мактабини шакллантиришга, юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга оид долзарб муаммолар бўйича мунозаралар ташкил қилиш;

— қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ҳорижий мамлакатлар тажрибасини, ҳалқаро ҳуқуқни ривожлантириш, унинг нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этишнинг долзарб муаммоларини ёритиш.