2018 йил май сонида
Сенат фаолияти янги талаблар асосида ташкил этилмоқда
06. 06. 2016

Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил 23 январда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Қонун устуворлиги ва қонунийлик: уни мустаҳкамлашда адлия органларининг ўрни
06. 06. 2016

Қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборидаги йўналишлардан бири бўлиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг самарасини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Одам савдосига қарши курашиш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт
06. 06. 2016

Одам савдоси уюшган трансмиллий жиноят бўлиб, ҳудуду чегарани ҳам, давлату миллатни ҳам танламайди. Шу боис унга қарши фақат бир давлат ёки минтақа мамлакатлари кураш олиб боргани билан мақсадга эришиб бўлмайди. Бу иллатга барҳам беришда давлатлараро ҳамкорлик, кенг миқёсдаги чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Шунга кўра кейинги йилларда ушбу масала нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятининг етакчи йўналишларидан бирига айланди.

Зарарли иллатлар: уларга қарши курашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси
06. 06. 2016

Халқаро миқёсда ўтказилаётган таҳлиллар ичкилик ва чекишнинг салбий таъсири инсоният келажагига таҳдид солаётганидан, ўлим ва ногиронликка олиб борувчи йигирма турдаги хатарли омиллар орасида етакчи ўринни эгаллаётганидан далолат беради. Уларнинг салбий таъсири оқибатида одамларда турли касалликларга чалиниш ҳолати ортиб бормоқда.

Аёлларнинг ҳуқуқий маданияти: уни юксалтириш масалалари
06. 06. 2016

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мувaффaқияти, aввaлaмбор, жамиятни янaдa демокрaтлaштириш вa либерaллaштириш йўлидaги сaъй-ҳaрaкaтлaр суръaтигa, фуқaролaрнинг ижтимоий-сиёсий фaоллиги, сиёсий вa ҳуқуқий мaдaнияти ҳамда ватан тaқдирига дaхлдор бўлишдек мaсъулиятни ўз зиммaсигa олишгa қaй дaрaжaдa тaйёр экaнигa боғлиқ.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир
21. 04. 2016

Давлатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига ­бағишланган тантанали маросимда 2016 йилни мамлакатимизда «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилишни таклиф этиб, соғлом бола, соғлом авлод орзуси ҳақидаги азалий интилишларимиз, юксак эътиқодли ва ҳар томонлама комил инсонларни тарбиялаш билан боғлиқ муҳим мезонлар тўғрисида тўхталди. Болага эътибор бўлажак онага эътибор қаратишдан бошланишини, болани эъзозлаш учун аввало онани эъзозлаш кераклигини алоҳида уқтирди.

Шартномавий интизом — қонун талаби
21. 04. 2016

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ­ривожланиб, мулкдорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Албатта, бунда бозор муносабатларининг ҳуқуқий асослари изчил такомиллаштирилаётгани, шартномавий-ҳуқуқий ­муносабатларда тадбиркорларга яқиндан кўмак берилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир.

Паллани тенг тутайлик
21. 04. 2016

Изғирин эсиб турарди. Ҳаво совуқ. ­Пойтахтимиздаги туғуруқхоналардан ­бирининг ёнидан ўтиб қолдим. Ойнабанд пешайвон олдида тумонат одам. Сал нарида икки-уч қимматбаҳо, зулукдай ­қоп-қора хориж автоси турибди. Карнай-сурнай ­товушидан қулоқлар ­батанг. Ҳатто шошилиб турган йўловчилар ҳам қизиқ бир томоша илинжида шу томонга ёпирилиб келишарди. Кўп ўтмай бундай дабдабали ­маросимнинг сабаби маълум бўлди. Қайсидир бойвачча ёки амалдор неварасини туғуруқхонадан олиб чиқаётган экан.

«Дастур ул-мулук» бебаҳо маънавий ёдгорлик
21. 04. 2016

Тарихчи ва шоир, олим ва давлат арбоби Хожа Самандар Муҳаммад Бақо Термизийнинг «Дастур ул-мулук» («Подшоҳлар учун дастур») асари маънавий меросимизнинг гўзал намуналаридан биридир. 1695–1696-йилларда ёзилган, 22 фаслдан иборат мазкур рисола тарихимизни, ­ахлоқий ­қадриятларимизни, замон руҳини чуқур ўрганишда, шарқона давлат ­юритиш тамойилларини англаб етишда муҳим аҳамият касб этади.

Жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятининг асосидир
21. 04. 2016

Жамоатчилик назорати жамоат ташкилотлари — маҳаллий ўзини ўзи ­бошқариш органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, ­истеъмолчилар уюшмалари фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20