

Бундан 25 йил аввал мустақилликни асраш, ҳар қандай хавф-хатарни бартараф этишга тайёр қудратли миллий армияга эга бўлиш заруратини ҳаётнинг ўзи тақозо этган эди. Шу боис миллий армиямизни барпо этишга давлат ва жамият қурилишининг ғоят муҳим, узвий бир қисми сифатида қаралди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилни юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилишни таклиф этар экан, баъзи бир раҳбарлар кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйганини, аҳоли давлат идораларидан нимани истаётганини билмаслигини танқид қилиб, халқ билан очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш уларнинг фаолиятида охирги ўринга тушиб қолганини афсус билан таъкидлаган эди.

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

1993 йили «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун эълон қилинган эди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Хуллас, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш масаласи баъзи субъектив-объектив сабабларга кўра ҳалигача ҳал этилгани йўқ.


Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи

Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат ҳамда адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Буни юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳар жиҳатдан кафолатланаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу борада мамлакатимиз Конституцияси ҳуқуқий асос бўлаётир.

Суд ҳокимиятининг обрўси кўп жиҳатдан улар томонидан чиқариладиган қарорларнинг қонуний, сифатли ҳамда адолатли эканига боғлиқ. Масаланинг яна бир жиҳати бор. У ҳам бўлса, суд қарорлари лозим даражада ва қонунда белгиланган муддатларда ижро этилмаса, мамлакатнинг иқтисодий ривожига салбий таъсир кўрсатиб, халқнинг суд ҳокимияти ва бошқа давлат органларига бўлган ишончининг йўқолишига, шартномавий мажбуриятларни ижро этишнинг ноқонуний, ҳатто жиноий тусдаги усулларидан фойдаланилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.


«Huquq va burch» ижтимоий-ҳуқуқий журналига обуна бўлинг.
- Коррупцияни енгиб бўладими? (2018 йил, ноябрь)
- Йўқотиш... Аввал китоб, энди эса газeта, журналми?
- Экология соҳасида махсус ваколатли давлат органлари тизими ва уларнинг ваколатлари
- Ахборот хавфсизлиги: таҳлил ва талқин
- Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари: уларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари