2017 йил декабрь сонида
Мустақиллик меъмори
25. 02. 2017

«Миллий тарихимизнинг энг кескин ва таҳликали даврида, миллатлараро тўқнашувлар ва бошқа зиддиятлар авж олган, мамлакатимизда фуқаролар уруши хавфи юзага келган, иқтисодиёт чуқур инқирозга учраган, бир сўз билан айтганда, эски замоннинг умри тугаб, янги замон бошланаётган бир пайтда Ислом Абдуғаниевичнинг республика раҳбари этиб сайланиши Яратганнинг халқимизга бебаҳо марҳамати бўлган эди».
Шавкат Мирзиёев

Тинч ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи
25. 02. 2017

Бундан 25 йил аввал мустақилликни асраш, ҳар қандай хавф-­хатарни бартараф этишга тайёр қудратли миллий армияга эга бўлиш ­заруратини ҳаётнинг ўзи тақозо этган эди. Шу боис миллий ­армиямизни барпо этишга давлат ва жамият қурилишининг ғоят муҳим, узвий бир қисми сифатида қаралди.

Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили
25. 02. 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилни юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилишни таклиф этар экан, баъзи бир раҳбарлар кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйганини, аҳоли давлат идораларидан нимани истаётганини билмаслигини танқид қилиб, халқ билан очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш уларнинг фаолиятида охирги ўринга тушиб қолганини афсус билан таъкидлаган эди.

Коррупцияга қарши курашиш: унинг ҳуқуқий асослари такомиллашмоқда
25. 02. 2017

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир. ­Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши ­курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Лотинми, кирилл – қай бири маъқул?
25. 02. 2017

1993 йили «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун эълон қилинган эди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Хуллас, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш масаласи баъзи субъектив-объектив сабабларга кўра ҳалигача ҳал этилгани йўқ.

Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
23. 01. 2017

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг
24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз ­билан бирга қурамиз
23. 01. 2017

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ­лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи

Одил судлов кафолати
23. 01. 2017

Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий ­демократик давлат ҳамда адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ­юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Буни юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳар жиҳатдан кафолатланаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу борада мамлакатимиз ­Конституцияси ҳуқуқий асос бўлаётир.

Ижро иш юритуви фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари
23. 01. 2017

Суд ҳокимиятининг обрўси кўп жиҳатдан улар томонидан чиқариладиган қарорларнинг қонуний, сифатли ҳамда адолатли эканига боғлиқ. Масаланинг яна бир жиҳати бор. У ҳам бўлса, суд қарорлари лозим даражада ва қонунда белгиланган муддатларда ижро этилмаса, мамлакатнинг иқтисодий ривожига салбий таъсир кўрсатиб, халқнинг суд ҳокимияти ва бошқа давлат органларига бўлган ишончининг йўқолишига, шартномавий мажбуриятларни ижро этишнинг ноқонуний, ҳатто жиноий тусдаги усулларидан фойдаланилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ахборот хуружларининг манбалари: муаммо ва ечимлар
23. 01. 2017

Ахборот асрида яшаяпмиз. Мутахассисларнинг фикрича, кейинги юз йил ичида ахборот тезлиги бир неча минг баравар ошди. Ўйлаб кўринг:
Туркистон матбуотида Биринчи жаҳон уруши бошлангани ҳақидаги илк хабар орадан олти ой ўтиб чоп этилган бўлса, бугун ҳар қандай янгилик бутун дунёга яшин тезлигида тарқалмоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15