2018 йил декабрь сонида
Сингапур сабоқлари юксак тараққиётга эришиш учун нима қилмоқ керак?
11. 12. 2018

Малайзиядан 1965 йили ажраб чиққан Сингапур коррупция ботқоғига ботган, қашшоқ давлат эди. Аммо ўша даврдан бошланган жараёнлар 30 йил давомида ўз натижасини кўрсатиб келмоқда. Бу жараёнларга Сингапурнинг бош вазири Ли Куан Ю старт берган эди. У ҳукумат тепасида 1990 йилгача бўлиб, бошқаруви натижасида кичик давлат «Шарқий Осиё йўлбарслари» тўртталигига кирди. Дарвоқе, 1960–1990 йилларда Осиёдаги саноати гуркираб ривожланган давлатлар шундай ном билан аталган. Ушбу давлатларга Сингапур қаторида Гонконг, Жанубий Корея ва Тайван киради.

Миграция жараёнлари: Нималарга эътибор қаратиш керак?
11. 12. 2018

Бугунги кунда шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидларнинг янги-янги кўринишлари вужудга келмоқда. Бу таҳдидлар халқаро майдонда миллатлар, динлар, ижтимоий табақалар ҳамда инсонларнинг ҳаёти, турмуш тарзида зиддиятлар ва тафовутлар билан қоришиб, жиноятчиликни янада кучайтираяпти. Бугун ноқонуний миграция, терроризм, диний экстремизм, гиёҳвандлик, одам савдоси ва оммавий маданият хавфининг тобора кучайиб бораётгани барча мамлакатларни ташвишга солмоқда.

Мулк ҳуқуқи қандай олинади?
11. 12. 2018

2018 йил 20 апрелда Президентимизнинг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш назарда тутилиб, мазкур акция2019 йил 1 майга қадар давом этиши белгилаб қўйилди.

Коррупция қонунни менсимасликдир
11. 12. 2018

Чақалоқнинг қулоғига азон айтилишидан олдин бу ёруғоламда ўзига хос ижтимоий муносабатлар мавжудлиги «суюнчи» деган сўз орқали етказиб қўйилгандек, гўё. Афсуски, «коррупция» сўзи бугун энг кўп ишлатиладиган сўзлар қаторидан жой эгаллаган. Чунки ижтимоий ҳаётда унинг домига учраганлар кўпчиликни ташкил этади.

ЖАНОБ ИНВЕСТОРЛАР! Ўзбекистонга келишга нега қўрқасиз?
11. 12. 2018

Тараққиёт стратегияси маркази швейцариялик экспертлар билан ҳамкорликда тайёрлаган ҳисоботини эълон қилди. Тадқиқот хулосаларида Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб этиш осон бўлмаётгани, аксарият хорижий инвесторлар мамлакатимизнинг эркин иқтисодий ҳудудларига инвестиция киритганидан пушаймон экани маълум қилинган. Инвесторлар бюрократия ва бошқарув тизимининг мураккаблигини, ер ва иншоотларни олишдаги қийинчилик, сув, электр ҳамда газ таъминотидаги муаммоларни тилга олганлар.

Оилавий қадриятлар уни асраб авайлаш барчамизга тегишли бурчдир
31. 10. 2018

Оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия қўрғонидир.

Ўқитувчига бўлган эътибор, ҳурматни юксалтириш таълим сифатини оширишга хизмат қилади
31. 10. 2018

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод ШЕРМАТОВ билан суҳбат

Адлия вазирлиги: ободонлаштириладиган ҳудудларнинг аниқ майдони белгиланмаган
31. 10. 2018

Аҳоли пунктларининг ташқи қиёфаси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Аҳоли пунктларини айниқса, шаҳарларни “Инсонлар учун шаҳар”, “Креатив шаҳар”, “Равон шаҳар” каби тамойилларга мувофиқ янги ёндашувлар асосида режалаштириш орқали жамият ривожланишида ободонлаштириш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда.

Йўқотиш... Аввал китоб, энди эса газeта, журналми?
31. 10. 2018

“Энди газеталарнинг ўрнини сайтлар эгаллайдими?” Бу каби саволлар бугунги кунда қулоғимизга кўп чалиняпти. Ҳар бир ишининг боши ва охири бўлганидек, газеталарнинг ҳам умри ниҳоялаб қолгандек, гўё. Чиндан ҳам шундайми? Бу борада турли ижтимоий сўровлар ўтказилди, кўплаб мақолалар чоп этилди. Лекин ҳали-ҳануз масалага ечим топилмади. Айниқса, мажбурий обунага чек қўйилганидан сўнг, одамлар орасида чиндан ҳам энди газеталарнинг ўрнини сайтлар эгаллайди, деган қараш кучайди. Чунки, тан олишимиз керак, юртимиздаги нашрларнинг деярли барчаси мажбурий обуна ортидан кун кечирар эди. Бу билан биз “газетачи ноҳақ, обуначи ҳақ эди”, демоқчи эмасмиз.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи қандай таъминланмоқда?
31. 10. 2018

Мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимининг аниқ ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13