
Шу йилнинг 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Барчамиз учун азиз ва муқаддас бўлган ватанимиз мустақиллигига йигирма беш йил тўлди. Шу қисқа даврда юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ҳамда эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида улкан муваффақиятлар қўлга киритилди. Буларнинг асосий омиллари мамлакатни ривожлантиришнинг оқилона йўли танлангани, қонун устуворлигига эришилгани, муҳими, жамиятда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилгани бўлди.

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, дунёнинг ривожланган демократик давлатлари сафига кириш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқаро майдонда «ўзбек модели» деб тан олинган, машҳур беш тамойилга асосланган тараққиёт стратегиясининг асосини «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун» деган ғоя ташкил этгани учун ҳам ўтган йиллар мобайнида улкан ютуқларга эришдик. Бу борадаги муваффақиятларда адлия органларининг ҳам ўзига хос ҳиссаси борлиги бизни қувонтиради ва янги марралар сари ундайди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини мустаҳкамлаш, бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 5 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

«Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун 2016 йилнинг 15 сентябридан кучга кирди. Қонуннинг мазмун-моҳияти таҳлилига ўтишдан аввал бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистонда мавжуд 650 дан ортиқ қонундан фақат ушбу қонун номидагина «давлат сиёсати» деган сўзларни учратамиз. Шунинг ўзидан ҳам мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг даражасини билиб олиш мумкин.

«Huquq va burch» ижтимоий-ҳуқуқий журналига обуна бўлинг.
- Коррупцияни енгиб бўладими? (2018 йил, ноябрь)
- Йўқотиш... Аввал китоб, энди эса газeта, журналми?
- Экология соҳасида махсус ваколатли давлат органлари тизими ва уларнинг ваколатлари
- Ахборот хавфсизлиги: таҳлил ва талқин
- Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари: уларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари