“Huquq va burch” жавоб беради
Камида 20 метр ­масофада бўлиши шарт
16. 01. 2016

— Санитария-гигиена қоидаларига кўра ­чиқиндихоналар аҳоли яшайдиган ҳудуддан
қанча масофада жойлашган бўлиши керак?
Дилшода ФАЙЗУЛЛАЕВА
Бектемир тумани
 

Электрон савдо ва ­интернет-дўконлар
11. 12. 2015

— Бугун уйдан чиқмай туриб керакли маҳсулотларни интернет орқали харид қилиш мумкин. Айни пайтда мамлакатимизда қандай интернет-дўконлар фаолият кўрсатмоқда? Умуман, электрон усулда савдо-сотиқ қилишнинг тартиби қандай?
Дадахон МУҲАММАДИЕВ
Навоий шаҳри

«Абитуриент – 2015»: масъулиятли синов арафасида
07. 10. 2015

Мамлакатимизнинг барча олий таълим муассасa(ОТМ)ларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Бу эса олий ўқув юртига ўқишга кириш истагида юрган ёшлар учун масъулиятли синовга жуда кам вақт қолганини англатади.

Рақамли телевидениенинг афзаллиги нимада?
07. 10. 2015

 — 2017 йилнинг охиригача мамлакатимизда тўлиқ рақамли телевидениега ўтилар экан. У кабель тармоғининг ўрнини боса оладими, уни чеклаб қўймайдими? Абонент тўлови қандай бўлади?
Исроил ТИЛЛАБОЕВ
Қўқон шаҳри

Ўзим тўлдиришим мумкинми?
07. 10. 2015

 — Фуқаролик паспортимнинг маълумотлар қисмида «Фарзандлари» деган бандни ўзим тўлдиришим мумкинми ёки бунинг учун кимгадир мурожаат қилишим керакми?
Нормўмин ЖУМАЕВ
Ғузор тумани

Фарзандимни хорижда даволатсам бўладими?
07. 10. 2015

— Фарзандим қўл-оёқлари бўғимларининг қаттиқ куйиши натижасида тиришиб, ногирон бўлиб қолган. Икки марта операция қилдирдик, аҳволи бироз ўнгланди-ю, бироқ буткул тузалиб кетмади. Эшитишимча, тақдири фарзандимникига ўхшаш болалар хайрия маблағлари ҳисобидан чет элда, жумладан, Германияда даволаниб келаркан. Мен ҳам фарзандимни хорижда даволатишим мумкинми?

Шаҳноза МАРДАЕВА
Олтинсой тумани

Талаб ҳаммага бирдек
07. 10. 2015

— «On-line» режимидаги пластик карталарни баъзи дўконларда қабул қилишмаяпти. Бунга кўпинча терминаллар бундай карталарни қабул қилишга мослаштирилмагани сабаб бўлмоқда. Бу каби ноқулайликлар қачон бартараф этилади?

Элёр ЙЎЛДОШЕВ
Дўстлик тумани
 

Алимент пули чет элга юбориладими?
07. 10. 2015

 — Эрим билан ажрашганман. Суд вояга етмаган фарзандимнинг тарбияси учун алимент тайинлаган. Яқинда чет элга ишлашга кетаяпман. Фарзандимни ҳам ўзим билан бирга олиб кетмоқчиман. Болам учун тўланадиган алимент чет элга жўнатилиши мумкинми?
Қувонч АЛИЕВА
Беруний тумани

Декларацияда кўрсатилиши шарт
07. 10. 2015

— Хорижга кетаётганимда тилла соатим, узугим ва билагузугимни декларацияда кўрсатмагандим, уларни доим тақиб юрганим учун бундай қилиш хаё­лимга ҳам келмаганди. Сафарим якунланиб, ортга қайтганимда ана шу тақинчоқларимни мусодара қилишди. Божхона ходимларининг ушбу хатти-ҳаракати қонунийми?

Зарифа ХОЛМУРОДОВА
Қизилтепа тумани

Кимлар текшириши мумкин?
09. 09. 2015

— Хўжалик юритувчи субъект­ларнинг молия-хўжалик фао­лиятини қайси органлар текшириши мумкин?
Салим БОЙДАДАЕВ
Булоқбоши тумани

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15