“Huquq va burch” жавоб беради
Туризм билан шуғулланишнинг талаблари
05. 05. 2016

— Туризм фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган жисмоний ва юридик шахслар қандай талаб ва шартларни бажаришлари керак?
Мирзамаҳмуд ҲАМРОБОЕВ,
Чортоқ тумани

Ҳақли эмас
05. 05. 2016

— Нотариуслар хотини (эрининг) номига ҳамда унинг номидан ёки хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндоши номига ҳамда уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириши мумкинми?
Абдумалик САФОЕВ,
Зангиота тумани

Исмни ўзгартириш тартиби қандай?
12. 04. 2016

— Исмимни ўзгартирмоқчиман. Бунинг тартиби, йўл-йўриғи ҳақида маълумот берсангиз.
Теша ТЎЛҚИНОВ
Қўқон шаҳри

Йўл кавланган бўлса...
10. 04. 2016

— Автомашинамда йўлнинг кавланган қисмига келиб қолдим. Табиийки, тормоз босдим. Оқибатда орқада келаётган транспорт воситаси машинамга урилди. Йўлнинг кавлангани ҳақида ҳеч қандай огоҳлантирувчи белги қўйилмаган экан. Бундай вазиятларда йўлни кавлаган ёки шу йўлга масъул бирор ташкилот жавобгар бўладими-­йўқми? Бунинг учун қаерга мурожаат этиш мумкин?
Низомиддин ХУДОЙНАЗАРОВ
Яшнобод тумани

Фуқаронинг кўзи ожиз бўлса...
10. 04. 2016

— Шартнома ёки битимни нотариал тартибда тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг кўзи ожиз ёки ўзи кар-соқов бўлса, қандай йўл тутилади?
Низом СУЛТОНОВ
Зангиота тумани

Муомалага лаёқатсиз деб топишадими?..
10. 04. 2016

— Нотариал ҳаракатни амалга ошираётган ­шахснинг гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ­таъсирида эканига шубҳа туғилса, нотариуслар уни муомалага лаёқатсиз деб топишадими ёки қонунчилигимизда ушбу ҳолат билан боғлиқ ­бошқача ечим борми?
Зарина Ҳайдарова
Олмазор тумани

Бола асраб олмоқчиман
10. 04. 2016

Оила қурганимизга беш йил бўлди. Аммо фарзандли бўлмадик. Турмуш ўртоғим билан бола асраб олишга қарор қилдик. Қонун­чиликда белгиланган барча талабларни бажардик. Энди суд бўлиб ўтиши керак. Суднинг ҳал қилув қарори чиққач, ­боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжат­ларига қай тартибда ўзгартириш киритилади?
 Азиза НУРМАТОВА
Самарқанд шаҳри

Ўқитувчи дарсда телефондан фойдаланиши мумкинми?
10. 04. 2016

— Ўқувчиларнинг дарс пайтида телефондан фойдаланиши тақиқланган. Буни биламиз. Аммо педагоглар машғулотлар жараёнида алоқа воситаларидан фойдаланиши, қўнғироқларга жавоб бериши мумкинми?
Озода ЛАТИПОВА
Гулистон тумани

Хорижий валютани сотиш тартиби
10. 04. 2016

— Ўғлим Харьковдаги Миллий фармацевтика университетида ўқийди. Унинг йиллик тўлов контракти 2700 АҚШ долларига тенг. Бундан ташқари, ётоқхона, саломатлигини суғурталаш, шахсий эҳтиёжлари, йилда бир марта Ўзбекистонга келиб-кетиши учун тахминан 5800-6000 АҚШ доллари кетади. Аммо вилоятимиздаги банклардан АҚШ долларини виза карточкасига туширган ҳолда сотиб олиш қийин бўлмоқда. Айтишларича, битта фуқаро ҳар чоракда 2000 АҚШ долларигача сотиб олиши мумкин экан, бу қайси ҳужжатларда акс этган?
Умида СОБИРОВА
Фарғона шаҳри

«Wi-Fi Bus» лойиҳаси
10. 04. 2016

— Электрон нашрларда Тошкент шаҳридаги айрим автобусларга интернетдан текин фойдаланиш имконини берувчи Wi-Fi технологияси ўрнатилиши бошланга­ни ҳақида хабар берилган эди. Йил охиригача пойтахт­даги ушбу янгилик барча ав­тобус йўналишларида жорий этиладими? Метрода-чи?
Шерзод КОМИЛОВ,
Бектемир тумани

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13