“Huquq va burch” жавоб беради
Маҳалла пул берадими?
06. 04. 2013

Яқинда фарзандли бўлдим. Шу сабабли ҳозир декрет таътилидаман. Турмуш ўртоғим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Фарзандим икки ёшга тўлгунга қадар бериладиган пулни олиш мақсадида маҳалла раиси ёнига борганимда у киши сизга бу пул берилмайди деди. Шу тўғрими?

Шоҳсанам Умматова,
Кармана тумани

Автобусми ёки юк ташувчи?
06. 04. 2013

Қўйлиқ даҳасидаги деҳ­қон бозори ёнида яшайман. Лекин иш жойим Юнусобод туманида. Эрталаб ишга шошиб турганимда автобус албатта тирбанд бўлади. Бунинг устига, баъзилар бир талай нарсалари билан чиқиб, жойни эгаллаб олади. Йўловчилар ташийдиган автобусда юк олиб юриш мумкинми?

Мирвоҳид Абдуллаев,
Бектемир тумани

Иложи борми?
06. 04. 2013

Эҳтиётсизлик оқибатида но­жўя иш қилиб қўйганим учун суд ҳукми билан менга энг кам иш ҳақининг бир юз эллик баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди. Лекин ҳозирги кунда бу пулни тўлиқ тўлашга имконим йўқ. Суд ижрочисининг айтишича, агар вақтида тўламасам, қамоққача бўлган жазо билан алмаштирилиши мумкин экан. Унга жаримани албатта тўлайман, лекин ҳозир соғлиғим туфайли имконим бўл­май турибди десам, бу менинг муаммом эмас деди. Бу жазони кечиктиришнинг имкони йўқми?

Миршариф Рустамов,
Тошкент шаҳри

Икки ой эмасми?
06. 04. 2013

Кутубхонада ишлайман. Яқинда менга малакангиз етарли эмас дейишиб, ишдан четлатиш мақсадида икки ҳафтага огоҳлантириш беришди. Ишдан бўшатилишимдан норози бўлганим йўқ. Лекин, билишимча, бундай пайтларда огоҳлантириш вақти икки ҳафта эмас, икки ой бўлиши керак. Шундай эмасми?

Ўктам Шоҳидов,
Термиз тумани

Қўшимча вақт
06. 04. 2013

Уч нафар фарзандим бор. Улардан бири ногирон. Шунинг учун имкони борича ишдан тезроқ уйга боришга ҳаракат қиламан. Меҳнат таътилига ҳам ана шу фарзандим учун чиқаман. Мен каби аёлларга меҳнат таътили берилаётганда неча кун қўшиб берилиши керак?

Зарифа Жуманиёзова,
Урганч шаҳри

Мулкни тақсимлаш шартлари
06. 04. 2013

Охирги пайтларда турмуш ўр­тоғим билан жанжал, ўзаро ту­­шунмовчилик кўп бўлаяпти. Нико­ҳимиз бекор қилинадиганга ўхшаб турибди. Айтинг-чи, ўртадаги мол-мулкни бўлишда қандай имтиёзларим бор? Мен болаларга қараб, уйда ўтирганман. Эрим ҳамма нарсани ўзим олганман, сенинг уй-жойда ҳаққинг йўқ деяпти. Шу тўғрими?

Наргиза АКБАРОВА,
Юнусобод тумани

Ёш болам бор, ишламоқчиман
06. 04. 2013

Турмуш ўртоғим билан тўрт йил бирга яшадим. Ке­йин у бош­қаси билан топишиб, кетиб қолди. Бир нафар фарзандни катта қилаяпман. Моддий жиҳатдан жу­да қийналдим. Шунинг учун ишга кирмоқчи бўлиб, бир-икки жойга бориб, аҳволимни тушунтирдим, аммо улар ўзимга айтишмаса-да,­­ ёш боласи бор экан, деб олишмаяпти. Бу ма­сала­да қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Шоира ЮСУПОВА,
Навоий шаҳри

Хизмат сафари мажбурийми?
06. 04. 2013

Икки нафар фарзандим бор. Мактабда ўқишади. Ўзим ишлайман. Яқинда мени бошқа вилоятга хизмат сафарига юборишмоқчи бўлишганда ёш болаларим борлигини айтдим. Талаб ҳаммага бир­дек, бошқалар қатори сиз ҳам бориб келишингиз керак, ишингизни бошқа одам­га юкламанг дейишди. Шу тўғрими?

Карима ЙЎЛДОШЕВА,
Чилонзор тумани

Яна таътил ҳақида
06. 04. 2013

Турмушга чиққанимдан бери болалар тарбияси билан маш­­ғул бўлиб, ҳеч қаерда ишлама­дим. Энг кичик фарзандим­ни боғчага берганимдан кейин ка­салхонага фаррош бўлиб ишга кир­дим. Ишлаганимга бир йил тўлди. Менга меҳнат таътили беришда болаларим ҳисобга олинадими?

Дилноза Жўраева,
Янгийўл тумани

Ишсизлик нафақаси
06. 04. 2013

Бир йилдан буён ишсиз юрибман. Мустақил равишда иш тополмаганим учун меҳнат биржасига ҳужжат топширдим. У ердагиларнинг айтишича, мавжуд иш жойлари мутахассислигимга тўғри келмас экан.

Иш топилгунча нафақа олишим мумкинми?

Жаҳонгир Туронов,
Иштихон тумани

7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19