“Huquq va burch” жавоб беради
Меҳнат дафтарчаси учун пул
11. 04. 2013

Бир танишим ишга кирганди. Ундан янги меҳнат дафтарчаси очилганлиги учун пул олишди. Бу қонунийми?
Н.НАМОЗОВ,
Пахтакор тумани

Маошдан ушлаб қолинадими?
11. 04. 2013

Ишхонамизда нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги натижасида бир ходимга ортиқча пул тўлаб юборилган. Бу пулни ходимнинг кейинги ойдаги иш ҳа­қидан ушлаб қолиш мумкинми?
Ш.КАМОЛОВ,
Зангиота тумани

Қонун барчага баробар
06. 04. 2013

Ўтган йили ўқишни битириб, ишга кирдим. Директоримиз ҳамма билан бир йилга шартнома тузар экан. Бош бухгалтер ҳам буни тасдиқлади. Шартномани ҳар йили тузавериш тўғрими?

Зафаржон Райимбоев,
Янгиер тумани

Фарзанд ташвишида
06. 04. 2013

Яқинда фарзандли бўлдим. Маҳаллага икки ёшгача тўланадиган нафақа пулини сўраб мурожаат этсам, берилмайди, эр-хотин ишлайсизлар дейишди. Лекин ҳозир ҳеч қаерда ишламайман. Бу борада биронта имтиёз борми?

Комила Шаропова,
Бойсун тумани

Маҳалла пул берадими?
06. 04. 2013

Яқинда фарзандли бўлдим. Шу сабабли ҳозир декрет таътилидаман. Турмуш ўртоғим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Фарзандим икки ёшга тўлгунга қадар бериладиган пулни олиш мақсадида маҳалла раиси ёнига борганимда у киши сизга бу пул берилмайди деди. Шу тўғрими?

Шоҳсанам Умматова,
Кармана тумани

Иложи борми?
06. 04. 2013

Эҳтиётсизлик оқибатида но­жўя иш қилиб қўйганим учун суд ҳукми билан менга энг кам иш ҳақининг бир юз эллик баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди. Лекин ҳозирги кунда бу пулни тўлиқ тўлашга имконим йўқ. Суд ижрочисининг айтишича, агар вақтида тўламасам, қамоққача бўлган жазо билан алмаштирилиши мумкин экан. Унга жаримани албатта тўлайман, лекин ҳозир соғлиғим туфайли имконим бўл­май турибди десам, бу менинг муаммом эмас деди. Бу жазони кечиктиришнинг имкони йўқми?

Миршариф Рустамов,
Тошкент шаҳри

Мулкни тақсимлаш шартлари
06. 04. 2013

Охирги пайтларда турмуш ўр­тоғим билан жанжал, ўзаро ту­­шунмовчилик кўп бўлаяпти. Нико­ҳимиз бекор қилинадиганга ўхшаб турибди. Айтинг-чи, ўртадаги мол-мулкни бўлишда қандай имтиёзларим бор? Мен болаларга қараб, уйда ўтирганман. Эрим ҳамма нарсани ўзим олганман, сенинг уй-жойда ҳаққинг йўқ деяпти. Шу тўғрими?

Наргиза АКБАРОВА,
Юнусобод тумани

Ишсизлик нафақаси
06. 04. 2013

Бир йилдан буён ишсиз юрибман. Мустақил равишда иш тополмаганим учун меҳнат биржасига ҳужжат топширдим. У ердагиларнинг айтишича, мавжуд иш жойлари мутахассислигимга тўғри келмас экан.

Иш топилгунча нафақа олишим мумкинми?

Жаҳонгир Туронов,
Иштихон тумани

Кафолатланган ҳуқуқ
06. 04. 2013

Ёшим 17 да. Мактабни битирганимдан сўнг меҳнат биржасидагилар бир корхонага ишга жўнатишди. Аммо корхона раҳбари ёшлигимни айтиб, ишга олишдан бош тортди. Қаерга мурожаат қилай?

Шавқиддин Ғоимов,
Самарқанд шаҳри

Мулк ўрнига пул берилса-чи?
06. 04. 2013

Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз бекор қилинди, лекин мулк бўлингани йўқ. Умумий ҳовлида, иккита алоҳида уйда яшаб келаяпмиз. У ҳеч қаерда ишламаслигини рўкач қилиб, шу пайтгача уй тўловларини тўлагани йўқ. Бу масалани ҳал қилиш учун қаерга борилади? Мулк бўлинса, эрим олиши мумкин бўлган қисми ўрнига пул берилса ҳам бўладими?

Заира Шакирова,
Олмазор тумани

6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19