“Huquq va burch” жавоб беради
Контракт тўлови учун солиқ имтиёзи
12. 04. 2013

Фарзандим Тошкент давлат шарқшунослик институтида контракт асосида ўқийди. Иш ҳақимдан контракт пулини тўласам, маошимнинг шу қисмидан солиқ олинмас экан. Аммо бухгалтеримиз бу мумкин эмас деяпти. Шу тўғрими?
Равшан ҚАМБАРОВ,
Пахтакор тумани

Ишга ўтиш ҳуқуқи
12. 04. 2013

 
Шу йилнинг бошида тўсатдан оғир касалликка чалиндим. Тўла даволаниб чиққан бўлсам-да, соғлиғим олдингидагидек эмас. Даволовчи врачнинг кўр­сатмаси бўйича камида бир йил ўзимни эҳтиёт қилиб туришим керак. Лекин ишламасликнинг иложи йўқ. Шунинг учун ишга қайтдим. Аммо ишни кўнгилдагидек давом эттиролмаяпман. Вақтинча, яъни соғлиғим яхшилангунга қадар енгилроқ ишга ўтказишларини сўрасам бўладими?
Камола ЧИНГИЗОВА,
Тошкент шаҳри
 
Соғлиғингиз тўғрисидаги тиббий хулоса сизни вақтинча ёки доимий енгилроқ ишга ўтказишга асос бўла олади. Лекин бунда аввалги ишингиздан фарқли равишда иш ҳақи бироз камроқ бўлиши мумкин. Ана шундай ишга ўтказилган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида сизнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақингиз сақланади.
Меҳнат кодексининг 218-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимларга шу ишга ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида касаллик варақаси бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда ходимнинг аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланади. Агар касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи бошқа иш топиб беролмаган бўлса, шунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун нафақа умумий асосларда тўланади.
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлгани ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилгани муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимга жавобгар иш берувчи иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланади.
Саволга ҳуқуқшунос
Дониёр ХАЛИЛОВ жавоб берди.

Куч ишлатишга асос
12. 04. 2013

Озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо муддатини ўтаб келаётган шахс қўриқлаш ходимларининг талабини бажармаса, бунинг учун унга нисбатан куч ишлатишга йўл қўйиладими?
Ҳалима ҚУДРАТОВА,
Ўзбекистон тумани

Розиликсиз четлаштиш
12. 04. 2013

Бундан тўрт йил олдин етти киши тенг улушлар асосида масъулияти чекланган жамият ташкил этган эдик. Ишларимиз юришиб, маҳсулотимиз яхши сотила бошланди. Лекин кейинги пайт­ларда шерикларим турли баҳоналар билан жамиятдан чиқиб кетишимни талаб қила бошладилар. Аммо бунга рози бўлмай келаётганим учун мени суд орқа­ли четлатишга эришдилар. Шахс­ни розилиги бўлмаса ҳам мажбу­рий тартибда аъзоликдан чиқариш мумкинми?
Наримон СОБИРОВ,
Хатирчи тумани

Таъмирталаб йўллар созланади
12. 04. 2013

Яқинда шахсий автомашинамда Тошкентга бориб келдим. Са­марқанд ва Жиззах вилояти ҳудудларидан ўтган йўлнинг айрим қисмлари кўнгилни хира қилишини ҳисобга олмаганда, йўлсозларимизнинг ишидан мамнун бўлдим. Умуман олганда, барча йўлларимизнинг сифатидан қачон хурсанд бўламиз?
Расул АКИЕВ, Бухоро тумани

Фан ўқитувчиси бўлмаса
12. 04. 2013

Мактабда расм ва чизмачилик фанидан сабоқ бе­раман. Ҳозир 16 соат дарсим­ ва 0,25 ставка тўгарагим бор. 1985 йилда Каттақўрғон туманидаги педагогика билим юртини тугатганман. Мактабимизда уш­бу фан бўйича олий маълумотли ўқитувчи йўқлиги учун қолган дарс соатларини бошқа фан ўқитувчилари ўтишади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, дарсларни тўлиқ ўтишим мумкинми?
Назокат ПЎЛАТОВА,
Самарқанд вилояти

Автобуслар учун йўлаклар
12. 04. 2013

Пойтахтимиз кўчаларида автобус ва микроавтобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида йўл белгиси ва чизиқлари билан йўлаклар ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад ҳақида маълумот берсангиз.

Муҳаммадамин MAMAДАЛИЕВ,
Тошкент шаҳри

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси
11. 04. 2013

Яқинда ҳамкасбимиз вафот этди. Унинг уч нафар фарзанди бор. Улардан иккитаси мактабда ўқийди. Марҳумнинг турмуш ўртоғи эса соғлиғи кўтармаганлиги учун ҳеч қаерда ишламайди. Бу оила боқувчиси вафот этгани учун пенсия олиши мумкинми?
Ҳ.МАҚСУДОВ,
Бойсун тумани

Меҳнат дафтарчаси учун пул
11. 04. 2013

Бир танишим ишга кирганди. Ундан янги меҳнат дафтарчаси очилганлиги учун пул олишди. Бу қонунийми?
Н.НАМОЗОВ,
Пахтакор тумани

Жаримани тўлаш муддати
11. 04. 2013

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган одамдан жазо тариқасида жарима ундириш белгиланган. Лекин бу фуқаро имконияти бўлса-да, тўламай келса, жарима қандай ундирилади?
Н.ЮСУПОВ,
Учкўприк тумани

5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19