“Huquq va burch” жавоб беради
Кредитга квартира олмоқчиман
12. 04. 2013

– Ёшим 26 да. 2012 йилда оила қурганман. Мен хўжалик ҳисобидаги ташкилотда ишлайман, рафиқам коллежда дарс бе­ради. Айтинг-чи, биз кўп қаватли уйдан квартира сотиб олишимиз учун ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитидан фойдаланишимиз мумкинми? Кредит олишнинг шартлари ва талаб этиладиган ҳужжатлар ҳақида маълумот берсангиз.
Икром АВАЛБОЕВ,
Бахмал тумани

Бепул даволаниш ҳуқуқига эга шахслар
12. 04. 2013

– Кимлар Республика ихтисослаштирилган марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга?
Нигора НАЗАРМУҲАММЕДОВА,
Қибрай тумани

Васий имтиёзга эга эмас
12. 04. 2013

– Талабани васийликка олган ёки бошқа қариндошлари (акаси, тоғаси, бувиси) олий ўқув юртларида контракт асосида таълим тўлови учун жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгами, шундай бўлса, қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?
Даврон РАВШАНОВ,
Қўшработ тумани

Қисқартиш ва иш ҳақи
12. 04. 2013

Ҳозирги иш жойимда йигирма етти йилдан бери ишлайман. Яқинда штат қисқаргани сабабли айримлар ишдан кетишга мажбур бўлди. Баъзи ходимлар эса бошқа ишга ўтказиб юборилди. Натижада иш ҳақи ва шароитлар ўзгарди. Адвокатимнинг айтишича, ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимнинг розилиги олиниши керак экан. Бу қанчалик тўғри?
Намоз АЛИМОВ,
Ширин шаҳри

Маҳбуснинг меҳнати ва маоши
12. 04. 2013

Айрим жазони ижро этиш муассасаларида маҳбуслар меҳнатга жалб этилади. Бундай шахсларни меҳнатга жалб қи­лиш­ ва уларга ҳақ тўлаш тартиби қандай?
Дилмурод ЭРМАТОВ,
Поп тумани

Ишга ўтиш ҳуқуқи
12. 04. 2013

 
Шу йилнинг бошида тўсатдан оғир касалликка чалиндим. Тўла даволаниб чиққан бўлсам-да, соғлиғим олдингидагидек эмас. Даволовчи врачнинг кўр­сатмаси бўйича камида бир йил ўзимни эҳтиёт қилиб туришим керак. Лекин ишламасликнинг иложи йўқ. Шунинг учун ишга қайтдим. Аммо ишни кўнгилдагидек давом эттиролмаяпман. Вақтинча, яъни соғлиғим яхшилангунга қадар енгилроқ ишга ўтказишларини сўрасам бўладими?
Камола ЧИНГИЗОВА,
Тошкент шаҳри
 
Соғлиғингиз тўғрисидаги тиббий хулоса сизни вақтинча ёки доимий енгилроқ ишга ўтказишга асос бўла олади. Лекин бунда аввалги ишингиздан фарқли равишда иш ҳақи бироз камроқ бўлиши мумкин. Ана шундай ишга ўтказилган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида сизнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақингиз сақланади.
Меҳнат кодексининг 218-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимларга шу ишга ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида касаллик варақаси бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда ходимнинг аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланади. Агар касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи бошқа иш топиб беролмаган бўлса, шунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун нафақа умумий асосларда тўланади.
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлгани ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилгани муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимга жавобгар иш берувчи иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланади.
Саволга ҳуқуқшунос
Дониёр ХАЛИЛОВ жавоб берди.

Таъмирталаб йўллар созланади
12. 04. 2013

Яқинда шахсий автомашинамда Тошкентга бориб келдим. Са­марқанд ва Жиззах вилояти ҳудудларидан ўтган йўлнинг айрим қисмлари кўнгилни хира қилишини ҳисобга олмаганда, йўлсозларимизнинг ишидан мамнун бўлдим. Умуман олганда, барча йўлларимизнинг сифатидан қачон хурсанд бўламиз?
Расул АКИЕВ, Бухоро тумани

Уй шароитида таълим олиш мумкин
12. 04. 2013

Мамлакатимизда уй шароитида якка тартибда тўлиқсиз умумий таълим олиш мумкин деб эшитдим. Мазкур имтиёздан ким­лар фойдаланиш ҳуқуқига эга? Бунинг учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Миртемир АЗИЗОВ,
Янгиер тумани

Ҳарбий хизмат учун тўлов
12. 04. 2013

Сафарбарлик чақируви резервидаги ойлик йиғин учун тўланган пул чақирилувчининг саломатлигида муаммолар юзага келиб, ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда, армияга бориш истагида бўлган бошқа фуқаро, яъни чақирилувчининг яқин қариндошлари ҳисобига ўтказилиши мумкинми?
Жаҳонгир ХОЛБОЕВ,
Булунғур тумани
 

Шифохонада даволаниш ҳуқуқи
12. 04. 2013

Шифохонада ётиб даволанмоқчиман, бу борада қандай ҳуқуқлардан фойдаланишим мумкин? Шу ҳақда маълумот берсангиз?
Лобар ҚИЛИЧЕВА,
Олот тумани

4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19