“Huquq va burch” жавоб беради
Имтиёз бор!
15. 04. 2013

Ака-укалар биргаликда этик­дўзлик устахонаси очмоқчимиз. Эшитишимча, бундай иш билан шуғулланувчиларга солиқдан имтиёз бор экан. Шу тўғрими?
Шерзод УМАРОВ,
Ўзбекистон тумани
 

Никоҳ қай тарзда тикланади?
15. 04. 2013

 
Қариндошимизнинг турмуш ўртоғи эрталаб ишга кетиб, бедарак йўқолди. Орадан етти йил ўтса ҳам топилмади. Шундан сўнг у бошқа кишига турмушга чиқишга қарор қилди. Суд орқали унинг эри бедарак йўқолган деб топилди. Никоҳни бекор қилишга оид расмиятчилик тугагач, унинг эри қайтиб келди. Бундай вазиятда уларнинг аввалги никоҳи тикланиши мумкинми?
Насиба ФАТТОҲОВА,
Тошкент шаҳри

Шифокор рецептисиз
15. 04. 2013

Болам оғриб қолди. Аптекага чиқсам, сотувчи мен сўраган дори рецептсиз сотилмаслигини айтди. Қайси дори-дармонлар рецепт­сиз сотилади? Бундай воситалар рўйхати қай тартибда белгиланади?
Лайло ҲАМДАМОВА,
Тошкент шаҳри
 

Университетга қабул
15. 04. 2013

Олий ўқув юртларига қабул қилишнинг янги мавсуми яқинлашиб қолди. Тошкентдаги Турин политехника университетида машинасозлик факультети бор экан. Унга қанча талаба қабул қилинади? Шу ҳақида маълумот берсангиз.
Шариф КАБИРОВ,
Қашқадарё вилояти

Энергия таъминотидаги узилиш
15. 04. 2013

Чинни буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонам бор. Ускуналаримиз электр токида ишлайди. Электр энергияси таъминотида узилиш бўлиб қолса, мен зарар кўришим мумкин. Бунинг учун жавобгарлик борми?
Абдураим ҚОДИРОВ,
Андижон вилояти

Электр қувватининг нархи
15. 04. 2013

Эшитишимга қараганда, 1 апрелдан электр энергиясининг нархи ошибди. Электр қувватига ўрнатилган нархлар ҳақида тўлиқроқ маълумот беришнинг иложи борми?
Қобил ҒОФИРОВ,
Тошкент шаҳри

Телефон қутисидаги ёзув
15. 04. 2013

Телефоним йўқолди. Ички ишлар бўлимига боргандим, қутисини сўрашди. Телефонни топишда унинг қутиси аҳамиятга эгами?
Шаҳноза Юсупова,
Риштон тумани

Эгаллаб олинган ер қайтарилиши шарт
15. 04. 2013

Айтишга ноқулай. Қўшним билан 4 сотих ерга талашаяпмиз. Гап шундаки, қўшнимиз менинг эътирозларимга қарамай, оралиқда бўш ётган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, иморат қурди. Ҳолбуки, туман ҳокимининг қарорига биноан ушбу ер участкаси менга тааллуқли эди. Судга мурожаат қилдим. Суд менинг фойдамга ҳал қилув қарори чиқариб берди. Энди иморатни бузиш керак. Қўшнимиз зарарни қоплайсан деб жанжал қилаяпти. Шу тўғрими?

Мамадали НУРИЕВ,
Жиззах шаҳри

Истеъмол кредити олсангиз...
12. 04. 2013

«Ипотекабанк»дан истеъмол кредити олмоқчиман. Кредит олиш шартлари, миқдори ва қайтариш муддатлари ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
Жамшид НОРБОБОЕВ,
Нурота тумани

Маълумотнома бериш тартиби
12. 04. 2013

Кўчмас мулк олди-сотдисини амалга ошириш мақсадида тегишли ҳужжатларни тайёрлашга киришдим. Қарзим йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш учун туман «Махсустранс» корхонасига борганимда, «Ё 15 кун, ё бир ой ичида берамиз», – дейишди. Қонун бўйича маълумотнома қанча муддатда берилиши керак?
Марғуба АБДУЛЛАЕВА,
Ҳамза тумани

3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19