“Huquq va burch” жавоб беради
Телефон мактабга ёт!
15. 04. 2013

Ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари орасида уяли телефондан фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда. Эшитишимча, шу йилнинг сентябридан мактабга телефон олиб бориш­ мумкин эмас экан. Шу ростми?
Гулнора МАДРИДДИНОВА,
Самарқанд шаҳри

Суғурта ким учун?
15. 04. 2013

 
Оилавий корхона ташкил этиш ниятидаман. Хотиним ва болаларимдан ташқари яна кимларни ишга олишим мумкин?
Агар ишловчилар ўз оила аъзоларим бўлса, уларни суғурта қи­лиш керакми ёки шарт эмасми?
Жамолиддин ЎТАНОВ,
Жомбой тумани

Доимий рўйхатга қўйиш шартлари
15. 04. 2013

Онам бундан бир неча йил олдин Тошкент шаҳридан уй сотиб олиб, ўз номига расмийлаштирганди. Лекин шу пайтгача ўз уйига доимий рўйхатга туролгани йўқ. Яқинда бундай рухсат берилибди деб эшитдим.
Азамат ТОШҚУЛОВ,
Касби тумани

Санаторияга йўлланма
15. 04. 2013

Бундан тўрт йил аввал пенсиясига чиққанман. Лекин шу пайт­гача бирон марта ҳам санаторийларга йўлланма олмаганман. Туман ижтимоий таъминот бўлимига борсам, навбатингиз келгани йўқ, ўзимиз айтамиз дейишди. Бундай йўлланмаларни бериш тартиби қандай? Мен уни олишга ҳақлиманми?
Зарифа ЎКТАМОВА,
Зангиота тумани
 

Йўловчи ташиш қоидалари
15. 04. 2013

Оилам билан Самар­қандга саё­ҳатга чиқмоқчимиз. Тез­юрар поезднинг қатнов тартиби, юк ташиш қоидалари қандай? Болалар учун имтиёзлар борми, бош­қа поездларникидан фарқ қилмайдими?
Назира ЭРГАШЕВА,
Тошкент шаҳри
 

Архив маълумотлари бепулми?
15. 04. 2013

Қирқ йил автобус ҳайдадим. Нафақа ёшига етдим. Иш ҳақим ҳақидаги маълумотларни Марказий давлат архивидан оламанми? Бундай маълумотлар бепул бериладими?
Синдор ТЎЙЧИЕВ,
Жиззах тумани

Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
15. 04. 2013

 
Тадбиркорман. Солиқ инспекциясига интернет орқали элек­трон­ шаклда ҳисобот юборса­ бўладими? Ушбу ҳисобот топшириш тартиби ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
Панжи ЙЎЛДОШЕВ,
Узун тумани

Электрон рақамли имзони тасдиқлаш учун...
15. 04. 2013

 
Замонга мос тарзда тўловлар, солиқ ва статистика ҳисоботларини офисдан чиқмасдан туриб жўнатишга зарурат туғилаяпти. Лекин бунинг учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш керак экан. Имзо олиш учун кимга мурожаат қилишим керак?
Шафоат ОТАХЎЖАЕВА,
Тошкент шаҳри

Оз миқдорда талон-торож қилиш
15. 04. 2013

Хусусий корхонам бор. Давлат назорат органлари текшириш ўтказганда корхонам балансидаги иккита тикув машинаси етишмади. Текширувчилар бу ҳолатни ўзлаштириш, талон-торож қилиш деб баҳолашди.
Шу тўғрими? Ахир корхона ўзимники-ку! Уларнинг далолатномасидан мантиқий хулоса чиқарадиган бўлсам, ўзимнинг мулкимни талон-торож қилган бўламанми?
Абдураҳим МАННОНОВ,
Андижон шаҳри

50 фоизлик нафақа
15. 04. 2013

Менга 1996 йилдан III гуруҳ ногиронлиги белгиланиб, нафақа олиб келаётгандим. Ишлайман. Шунинг учун нафақанинг 50 фоизини оламан. Ишловчи I-II гуруҳ ногиронлари нафақани тўлиқ олишади. Мен болаликдан ногиронман. Нафақани юз фоиз олишга ҳаққим борми?
Адиба КАМОЛОВА,
Иштихон тумани

2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19