“Huquq va burch” жавоб беради
Олий маълумот талаб этилади
06. 09. 2013

 
— Музработ кичик ва ўрта бизнес касб-ҳунар коллежида ўқувчиларга иқтисодиёт фанидан дарс бераман. Айтинг-чи, мен «молия ҳуқуқи», «солиқ ҳуқуқи», «бошқа­рув ҳуқуқи» каби фанлардан ҳам сабоқ беришим мумкинми?
Бахтиёр ҚУРБОННАЗАРОВ,
Музработ тумани
 

Муддатидан илгари пенсияга чиқиш
06. 09. 2013

– Мен 1958 йилда туғилганман. 1987 йилдан бери Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли металлар ва уран қидируви марказий геология разведка партиясида машинист-бульдозерчи бўлиб ишлаб келаман. Муддатидан илгари, яъни имтиёзли равиш­да пенсияга чиқишим мумкинми?
Худойқул Эрқулов,
Навоий шаҳри
 

Шикоят қилишга ҳақлиманми?
09. 07. 2013

Имтиёзли пенсияга чиқиш учун ҳужжатларимни тўплаб шаҳар ижтимоий таъминот бўлимига бордим. Олти ой ўтса ҳамки, жавоб бўлмади. Сўнг яна ариза ёздим. Шунда улар сиз имтиёзли пенсия ололмайсиз деб жавоб беришди. Бундан хафа бўлмадим. Бироқ ҳеч бўлмаса аризамга ўз вақтида жавоб бермай, беписанд бўлганлари учун менинг ҳуқуқларимни поймол этишди деб ҳисоблайман. Ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш мақсадида судга шикоят қилишга ҳақлиманми?
Ш.Ўнаев, Тошкент шаҳри

Белгиланган талаб
09. 07. 2013

Яқинда пенсияга чиқдим. Бироқ, бекор ўтиришни ёқтирмайман. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатадиган корхона очмоқчиман. Лекин бунинг ҳам ўзига хос малака шартлари бўлса керак. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Э.Йўлдошев, Шофиркон тумани

Қўшни хонадон
09. 07. 2013

Кўп қаватли уйда турамиз. Тепамиздаги қўшни бошқа вилоятга кўчиб кетди. Лекин уйида икки нафар талаба фарзанди яшайди. Куни билан ухлаб­, кечаси фаоллашиб кетишади. Му­сиқани баланд қўйиб, тинчлик беришмайди. Бир-икки бор гапирдим, лекин кор қилмаяпти. Уларга қандай чора кўриш мумкин?
З.Хуррамов, Қўқон шаҳри

Чалғитувчи восита
09. 07. 2013

Мен хизмат юзасидан тез-тез самолётда учиб тураман. Яқинда чекишни ташлаб, электрон сигарет олгандим. Сигаретни эсдан чиқариш учун уни доим ўзим билан олиб юраман. Самолётда ундан фойдаланмоқчи бўлганимда, стюардесса келиб уни олиб қўйиши ҳақида огоҳлантирди. Унга бунинг зарари йўқлигини қанча гапирсам-да, тушунишни истамади. Бу ҳолатда ким ҳақ?
Ў.Ҳакимов, Янгийўл тумани

Чорва учун кредит
09. 07. 2013

Амалдаги қонунчиликка биноан шахсий ёрдамчи хўжаликларга имтиёзли кредитлар берилар экан. Бундай кредит олиш учун нима қилиш керак?
А.Жўраев, Қўштепа тумани
 

Чипта олишда имтиёз
13. 05. 2013

Темир йўл вокзалида чипта олиш учун навбатда турганимда айрим шахсларнинг чипта сотиб олишда имтиёзга эга эканлиги, шунингдек, навбатсиз чипта олувчи шахслар тоифаси ҳам мавжудлигига гувоҳ бўлдим. Қонун ҳужжатларида бу ҳақда нима дейилган?
А.Шукуров, Тошкент шаҳри
 

Ўқувчи телефондан фойдаланиши мумкинми?
13. 05. 2013

Ўқувчиман. Дарс пайтида қўнғироқ бўлганлиги сабабли телефонимни ўқитувчимиз олиб қўйди ва уни ота-онам келган тақдирда уларга бериши мумкинлигини айтди. Аслида ҳам шундай бўлиши керакми?
Ш.Назирова, Наманган вилояти

Ўқишдан четлатиш мумкинми?
13. 05. 2013

Коллежда ўқийман. Яқинда бир ўқувчини ўқишдан четлатишди. Коллеж ўқувчиси ҳам ўқишдан четлатилиши мумкинми?
П.Ҳамидов, Самарқанд вилояти
 

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19