ОХСда кўрилган ишлар
21-1107/2625 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 17 август (кўчирма)
 
Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошщча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар ошщча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф килиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, зарарни тўлашлари шарт.

10-1007/15880 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 6 апрель (кўчирма)
 
Моддий ёки процессуал хукук нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

10-1014/17965 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 13 апрель (кўчирма)
 
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

14-10-11/19076 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 13 апрель (кўчирма)
 
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.

19-1007/18255 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 13 апрель (кўчирма)
 
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

23-1103/4437(31) - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 28 июнь (кўчирма)
 
Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасинииг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик энг ком иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

12-1102/2062 - сонли қарор
10. 04. 2013

 
2011 йил 1 август (кўчирма)
 
Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган ким ошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

11-1028/28945 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 3 август (кўчирма)
 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши керак.

12-1102/85(4) - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 18 апрель (кўчирма)
 
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

11-1119/738 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 26 апрель (кўчирма)
 
Кирим килинмаган товарларни саклаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган доллар мустасно, ёҳуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум сўммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12