ОХСда кўрилган ишлар
10-1014/1469 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 25 январь (кўчирма)
 
Фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошца рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг кам иш хақининг эллик бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

17-1008/9436 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 25 январь (кўчирма)
 
Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солит тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солитни ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварак-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солит суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

10-1005/20824 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 26 апрель (кўчирма)
 
Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

12-1102/77(30) - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 25 май (кўчирма)
 
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойками камайтиришга ҳақли.

15-10-03/21122 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 2 август (кўчирма)
 
Тўланмаган божхона тўловлари, тўланмаганлик факти качон аниқланганидан қатъи назар, божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши лозим.

11-0911/165 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 10 январь (кўчирма)
 
Вакилнинг Хўжалик процессуал кодексининг 52-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил килаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.

10-1017/20245 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 18 май (кўчирма)
 
Иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг аниқланмаганлиги ҳал қилув қароршшнг бекор қилиниши учун асос бўлади.

10-1109/22674 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 25 июль (кўчирма)
 
Пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали фойдаланиши, иш тугаганидан сўнг шилатилган материал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши шарт.

14-10-12/18678(28) - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 26 апрель (кўчирма)
 
Туман ҳокимининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

19-0908/17607 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 1 июнь (кўчирма)
 
Давлат органи ёки бошқа орган томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қўзғатилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12