ОХСда кўрилган ишлар
4-1019/4243(24) - сонли қарор
10. 04. 2013

2010 йил 29 июнь (кўчирма)
 
Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

10-0812/17312-cонли карор
10. 04. 2013

2010 йил 18 май (кўчирма)
 
Молиявий жарима ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда у хўжалик суди томонидан қўлланилади.

10-1019/1750-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 6 июль (кўчирма)
 
Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундам уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган доллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

22-0602/1425-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 30 март (кўчирма)
 
Агар суд ишни ишда иштирок этувчи, мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасинжг йўқлигида кўрган бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

23-1003/6733(8)-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 17 январь (кўчирма)
 
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

11-1028/17806-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 13 апрель (кўчирма)
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

10-1012/678-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 10 январь (кўчирма)
 
Агар қонунда боищача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.

10-1006/8017-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 24 январь (кўчирма)
 
Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шарт.

23-1007/10186(32)-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 25 январь (кўчирма)
 
Юридик ишхслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган истеъмол товарларига нисбатан бож ундириш бўйича имтиёз татбиқ этилмайди, меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун олиб кириладиган истеъмол товарлари бундан мустасно.

10-1021/14927-сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 31 январь (кўчирма)
 
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошцача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12