ОХСда кўрилган ишлар
19-0902/17530 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 17 август (кўчирма)

Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

18-1002/6702 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 25 август (кўчирма)

Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул килиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

1521/17-1989 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 6 сентябрь (кўчирма)

Cуд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган иш учун муҳим ҳолатлар асос бўлади.

21-1003/4692 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 7 сентябрь (кўчирма)

Агар даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, у ҳолда юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш суд томонидан ХПКнинг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилади. 

20-1010/6883 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 4 октябрь (кўчирма)

Бироқ, суд инстанциялари томонидан ишдаги мавжуд далиллар ҳар томонлама ўрганилмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келинган.

21-0905/01 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 6 декабрь (кўчирма)

Хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тулиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.

10-1013/10292 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 29 ноябрь (кўчирма)

Қарши даъво аризаси ўз мазмунига кўра алоҳида даъво талаби бўлганлиги учун суд уни қайтарган. 

«Бинокор» лойиҳа тайёрлаш ва қурилиш ташкилотлари масъулияти чекланган жамиятлар уюшмаси (бундан буён матнда — Уюшма) даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «SHIAS» ишлаб чиқариш — тижорат фирмасидан 10000.000 сўм асосий қарз, 6.200000 сўм пеня ундиришни сўраган.

10-1006/9021-сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 6 декабрь (кўчирма)

Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. 

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» ОАЖ Миробод туман «Электр тармоқлари корхонаси»нинг манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар 174-сон мактабгача таълим муассасасидан 270494,40 сўм асосий қарз, 1853787,75 сўм жарима, 297362,01 сўм пеня, жами — 2426646,16 сўм ундиришни сўраган.

15-09-09/19315 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 17 август (кўчирма)

Ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида ундирилади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12