ОХСда кўрилган ишлар
18-1005/19775 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 14 июнь (кўчирма) 
 
Молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) каноатлантирилганда, судлар қарорнинг хулоса қисмида қўлланиладиган молиявий санкциянинг тури ва миқдорини кўрсатишлари лозим. Қўлланилган молиявий санкция суммаларини ундириш аризачига юклатилади.

20-1102/1784 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 21 июнь (кўчирма)
 
Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

17-0810-2967 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 14 июнь (кўчирма)
 
Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

10-1119/2339 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 5   июль (кўчирма)
 
Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузган тақдирда лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.

10-1117/8519 - сонли қарор
10. 04. 2013

 

2011 йил 5 сентябрь (кўчирма)
 
Қарздор айби оўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, экавоб беради.

 

12-1103/3951(27) - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 20 сентябрь (кўчирма)
 
Текширувчилар томонидан текшириш тартиби ва қоидаларининг бузилиши тадбиркорлик субъектига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризани рад қилиш учун асос бўлади.

19-1103/949 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 21 сентябрь (кўчирма)
 
Давлат улуши акцияларига (давлат пайига) ҳисоблаб ёзилмаган дивидендлар суммасига ҳисобланган дивидендларни тўлаш муддати тугаган санадан бошлаб ҳар бир кун учун хўжалик юритувчи субъектга назорат органы томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаларидан келиб чикиб пеня шаклида неустойка қўлланилади.

23-1107/8733 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 21 сентябрь (кўчирма)
 
Давлат божи бемгияанган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдикловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу хакда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти қайтарилади.

21-1105/3256 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 21 сентябрь (кўчирма)
 
Ишда этувчи ҳар бир шахсўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётганҳолатларни исботлаши керак.

22-0903/18834 - сонли қарор
06. 04. 2013

2010 йил 26 июль (кўчирма)

Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, хўжалик суди иш юритишни тугатади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12