ОХСда кўрилган ишлар
19-1006/6822 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 1июнь (кўчирма)
 
Қарздор қарзни узиш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан аниқ-равшан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги суд санациясини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлади.

15-1003/30471 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 11 май (кўчирма)
 
Давлат божини тўлашни кечиктириш учун рухсат бериш хўжалик судининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.

20-1008/9724 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 18 май (кўчирма)
 
Ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

11-1119/2683 - сонли қарор
10. 04. 2013

 
2011 йил 7   июнь (кўчирма)
 
Солиқ текшируви материаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозим.

11-1009/8747 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 11 май (кўчирма)
 
Ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, гаров шартномасида кўрсатилган миқдордаги бошланғич сотув баҳоси кўрсатилиши лозим.

11-1019/22647 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 7 июнь (кўчирма)
 
Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, бу ҳолат иш юритишни тугатиш учун асос бўлади.

10-1107/750 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 7 июнь (кўчирма) 
 
Ундирувни солиқ тўловчинипг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади.

10-1017/9675(31,2) - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 7 июнь (кўчирма) 
 
Хўжалик суди ишии кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириш шарт.

18-1005/19775 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 14 июнь (кўчирма) 
 
Молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) каноатлантирилганда, судлар қарорнинг хулоса қисмида қўлланиладиган молиявий санкциянинг тури ва миқдорини кўрсатишлари лозим. Қўлланилган молиявий санкция суммаларини ундириш аризачига юклатилади.

20-1102/1784 - сонли қарор
10. 04. 2013

2011 йил 21 июнь (кўчирма)
 
Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12