Адвокатга
Юридик ёрдам
22. 04. 2013
Суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг ўз адвокатларига эга бўлиши, исталган вақтда улар билан учрашиб, ёрдам олишларига оид қонун нормалари ҳақида маълумот берсангиз.
Х.ЗОКИРОВ,
Урганч тумани
Юридик ёрдам учун имтиёз
22. 04. 2013
Оила аъзоларимиз кўп. Ўзим эса ногиронлик туфайли ишламайман. Биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга адвокат хизматидан бепул фойдаланиш имтиёзи берилганми?
Шарифжон БУРХОНОВ,
Юқоричирчиқ тумани
Сохта ҳужжат асосидаги ҳукм
22. 04. 2013
Агар тергов даврида ишга тақдим қилинган ҳужжат сохта экани маълум бўлиб қолса, бу ҳолат иш юзасидан қабул қилинган ҳукмнинг ўзгаришига таъсир қилиши мумкинми?
Мўмин ҲАМИДОВ,
Фарғона вилояти Риштон тумани
Ихтиёрий ишдан кетиш
18. 04. 2013
Бир неча йилдан бери касалхонада бухгалтер лавозимида ишлаб келаётгандим. Яқинда яхшироқ шароитларда иш тавсия этишди. Шунинг учун раҳбаримиздан ишдан бўшатишни сўрадим. У мен хоҳласам бўшатаман, бўлмаса йўқ, деб аризамни рад этди. Ўз хоҳишим билан ишдан кетишга ҳақли эмасманми?
Наримон ХЎЖАЕВ,
Юнусобод тумани

Об-ҳаво
Обуна
«Huquq va burch» ижтимоий-ҳуқуқий журналига обуна бўлинг.
Обуна индекси – 902.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 233-51-07
e-mail: info@huquqburch.uz
Мурожаат қилиш тартиби
Тадқиқот, таҳлил, таклиф
ОХСда кўрилган ишлар