ФҲДЁга
Никоҳ қай тарзда тикланади?
22. 04. 2013

Қариндошимизнинг турмуш ўртоғи эрталаб ишга кетиб, бедарак йўқолди. Орадан етти йил ўтса ҳам топилмади. Шундан сўнг у бошқа кишига турмушга чиқишга қарор қилди. Суд орқали унинг эри бедарак йўқолган деб топилди. Никоҳни бекор қилишга оид расмиятчилик тугагач, унинг эри қайтиб келди. Бундай вазиятда уларнинг аввалги никоҳи тикланиши мумкинми?
Насиба ФАТТОҲОВА,
Тошкент шаҳри

Мулкни тақсимлаш шартлари
22. 04. 2013

Охирги пайтларда турмуш ўртоғим билан жанжал, ўзаро тушунмовчилик кўп бўлаяпти. Никоҳимиз бекор қилинадиганга ўхшаб турибди. Айтинг-чи, ўртадаги мол-мулкни бўлишда қандай имтиёзларим бор? Мен болаларга қараб, уйда ўтирганман. Эрим ҳамма нарсани ўзим олганман, сенинг уй-жойда ҳаққинг йўқ деяпти. Шу тўғрими?
Наргиза АКБАРОВА,
Юнусобод тумани

Фуқаролик ўзгарадими?
22. 04. 2013

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган турли хорижий компания ва ташкилотларда меҳнат қилаётган баъзи чет эл фуқаролари Ўзбекистон фуқаролари билан никоҳдан ўтмоқдалар. Айтинг-чи, ана шундай никоҳ тузилганда Ўзбекистон фуқаросининг фуқаролиги ўзгарадими?
К.Ватушева,
Тошкент тумани

Эрта никоҳ ва муомала лаёқати
22. 04. 2013

16 ёшда турмушга чиқдим. «Турмуш-мушт» деганлари рост экан. Бир йил ўтмай ажрашмоқчиман. Ажрашишга оид суд ишида якка ўзим иштирок этишим мумкинми? Чунки ота-онам дунёдан ўтиб кетган.
Феруза ОРИПОВА,
Балиқчи тумани

Никоҳ ва мол-мулк
22. 04. 2013

Турмушимиз равон кечмади. Ажрашаяпмиз. Икки фарзандимиз бор. Мол-мулкни бўлиш учун нима қилишим керак?
Мадина ШАРОПОВА,
Узун тумани

Исм хато ёзилган бўлса...
22. 04. 2013

Шахсий ҳужжатларимда исм-фамилиям Убайдуллаев Зулқайнар Катыбекович деб қайд этилган. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада отамнинг исми Катыбек деб нотўғри ёзилган ва шу боис паспортимда ҳам бу ҳол такрорланган. Отамнинг исми аслида Каттабек, пенсия гувоҳномаси ва ўлими ҳақидаги ҳужжатда ҳам шундай ёзилган.
Паспортимдаги ана шу хатони тўғрилаш учун кимга мурожаат қилишим керак?
Зулқайнар УБАЙДУЛЛАЕВ,
Ғаллаорол тумани Қангли қишлоғи

Оталикни белгилаш
22. 04. 2013

Қонуний никоҳдан ўтмасдан туриб биргаликда яшайдиган ота-онадан туғилган болага ота исми бериладими?
Ҳаким ҚАЮМОВ,
Хонобод тумани

Аввалги фамилиямга қайтсам...
18. 04. 2013

Турмушга чиқаётганимда эримнинг фамилиясига ўтгандим, ҳозир ажрашмоқчиман. Агар қизлик фамилиямга ўтмоқчи бўлсам нима қилишим керак?
Васила Абдуллаева,
Ўртачирчиқ тумани