Детектив
ЛОЙИҲА (детектив ҳикоя. 2019 январь сони)
20. 03. 2019

Шу боисдан, рисоладаги солиқ тўловчи ўз пулларини берар экан, бундан қониқиш туймаслигига сабаб, у табаррук ғазнамиз унинг пешона тери эвазига топган ақчасини нимага сарфлашини тасаввур қила олмаслиги; бу пуллар унинг ўзи ҳам шод бўлиб, маъқуллови тайин бўлган умумманфаат мақсадларига сарфланишига ишончи комил эмаслигида деб ўйлайман.

Чиппакка чиққан режа (2019 йил январь сони)
20. 01. 2019

Жамиятдаги мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик ортиқча асаббузарлик, муаммо, энг ёмони, жиноятга сабаб бўлади. Янада аянчлиси, ўйламай босилган қадам нафақат тартиббузарнинг, балки теварак-атрофдагиларнинг тақдирига таъсир қилишидир. Қуйидаги воқеалар ҳам бунга мисол бўлади.

Рақамлар
04. 06. 2016

Йигитлар аниқ адашди.­ Улар Харли Пендлтонни­ ўғирладик деб ўйлашган эди. У билан ташқи кўринишимизда ўхшашлик бор, фақат у – «Пендлтон аэросан» заводининг соҳиби, мен эса – унинг оддий бир хизматчисиман.

Хобби
06. 04. 2016

Кечки тўққизларда меҳмонхонадан чиқдим. Ҳаво ҳали ҳам дим экан – чан­қадим. Қайтиб меҳмонхона барида томоқ ҳўллашни ўйламасам ҳам бўларди – у ер нақ жиннихонанинг ўзи эди. Кливленд­да боулинг ҳаваскорлари кунлари бўлиб ўтаётган пайтда бу меҳмонхона ҳам улар эътиборидан четда қолмаган эди.

Эврилиш
04. 02. 2016

Назоратчи этикдўзлик устахонасига келган пайтда Жимми Валентайн ҳафсала билан ултонга бигиз ураётган эди. Назоратчи уни турма девонхонасига бошлаб келди. Бу ерда турма бошлиғи унга губернатор имзолаган афв қоғозини тутқазди.

Жанрлар аралашмаси
05. 01. 2016

Ҳорғин бир ҳолатда ўзи­ни курсига ташлаган Рейчел­ фикрини жамлашга уринарди. Нима бўлгандаям, Эннинг нарсаларини йиғиштириб, хонани бўшатиб бериш керак.

Уч рембрандт
09. 09. 2015

— «Друо отел»ини биласизми? — сўради мендан Жозеф Леборнь.
— Уни ҳамма билади-ю!

Шартнома
12. 12. 2013

– Агар ёш бўлганимда шу ишни ўзим ҳам уддалардим, – деди Жон Харпер. – Револьверимни ўқлаб, тўртовиниям бирин-кетин отиб ташлардим.

Тўрт девор орасида
01. 11. 2013

– Қотилликдан ҳам оғир жиноятлар­ бор, – деди кулранг костюм кийган пакана киши. – Электр курсисидан баттарроқ жазолар ҳам йўқ эмас.

1 2 3